Қайднома

Қидирув

Михаил Наумов: Бизни «Лестер»га қиёслай бошлашди, лекин

Михаил Наумов: Бизни «Лестер»га қиёслай бошлашди, лекин

  15.03.2017 15:22
  0
  203
Михаил Наумов: Бизни «Лестер»га қиёслай бошлашди, лекин

Самарқанднинг «Динамо» клуби бир йиллик танаффусдан сўнг олий лигага қайтди. Нафақат қайтди, балки дастлабки турлардаёқ каттагина шов-шув кўтарди. Бекободда «Металлург» 2:0 ҳисобида мағлуб этилди.

2-турда эса «Шўртан» устидан ғалаба қозонилди - 3:0. Ваҳоланки, ғузорликлар дастлабки ўйинда «Нефтчи»ни енгишни уддалашганди. Мазкур баҳсдан сўнг «Динамо» посбони Михаил Наумовдан интервью олдик. Иккита учрашувдан сўнг жамоаси дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган кипер мавсум стартидан олган таассуротларини биз билан баҳам кўрди.

- Миша, авваламбор, сиз ва жамоадошларингизни ғалабалар билан табриклайман. Очиғи, Бекободда иккита тўп фарқи билан зафар қозонишингларни ҳеч ким кутмаганди. Муваффақият ниманинг эвазига қўлга киритилди, деб ўйлайсиз?

- Табрик учун раҳмат. Самарқанд аҳли катта футболни соғиниб қолганди. Бир йиллик танаффусдан сўнг кўҳна шаҳарга яна олий лига ўйинлари қайтди. Бу имкониятни уларга тақдим этганимиздан хурсандмиз. Албатта, дастлабки иккита учрашувда ғалаба қозониб, мухлислар ишончини оқлай олганимиз қувонарли. Ҳа, шов-шувли натижа кузатилди. «Металлург» билан учрашувга худди финал ўйинидек қараб, якунда кутганимиздан ҳам ортиғига эришдик.

- Ростини айтинг, баҳс олдидан ҳеч бўлмаса дурангга умид қилганмидинглар?

- Мазкур учрашувда олдимизга бир очко олиш вазифаси қўйилган эди. Ҳисобни очиб олганимиздан сўнг ҳимояда бехато ҳаракат қилиб, қарши ҳужумда иккинчи голни урдик.

- «Динамо» таркибида машҳур футболчилар йўқ, ҳисоби. Лекин дастлабки иккита турда юқори натижага эришдинглар. Муваффақиятнинг сири нимада?

- Биринчи галда тартиб-интизомнинг кучли эканлигида. Қолаверса, ҳар бир футболчи ўз имкониятини максимал даражада ишга солди. Муҳими, мураббийлар томонидан берилган кўрсатмаларни аъло даражада бажардик.

- Мураббийлар ўйиндан олдин нима дейишганди?

- Дуранг қайд этиш ҳақида кўрсатма олдик. Бунинг учун ҳимояда бехато ўйнаб, қарши ҳужумлардан фойдаланишимиз талаб этилган эди.

- «Металлург» билан ўйиндан сўнг 2-тур учрашувига тараддуд кўриш учун кўп вақт бўлмади. Лекин ана шу фурсат ҳам муносиб тайёргарликка кифоя қилди. Бу сафар «Шўртан» йирик ҳисобда мағлуб этилди. Мазкур баҳс ҳақида қандай фикрдасиз?

- Ҳа, ҳақиқатан ҳам вақт жуда кам эди. Мураккаб кечган ўйиндан сўнг қисқа фурсатда жисмоний тикланиш талаб этиларди. Шунга қарамай бу вазифани ажойиб тарзда уддалаганимиздан хурсандман.

- Кўпчилик «Динамо»ни «Лестер»­га қиёслашни бошлади...

 Давоми: www.iff.uz



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz