Қайднома

Қидирув

ЕЧЛ. 1/8 финал. Бугун Узрепорт ТВда «Монако»-«Манчестер Сити» учрашуви намойиш этилади

ЕЧЛ. 1/8 финал. Бугун Узрепорт ТВда «Монако»-«Манчестер Сити» учрашуви намойиш этилади

  15.03.2017 15:54
  0
  632
ЕЧЛ. 1/8 финал. Бугун Узрепорт ТВда «Монако»-«Манчестер Сити» учрашуви намойиш этилади

Чемпионлар лигаси. 1/8 финал, жавоб ўйини

15-март 2017-йилМонако. «Луи ИИ» стадиони

Ҳакам: Жанлука Рокки (Италия)

Биринчи ўйин: 3 5

Тахминий таркиблар:

«Монако»: Субашич, Сидибе, Раджи, Жемерсон, Менди, Силва, Бакаёко, Фабино, Лемар, Мбаппе, Фалкао.

«Манчестер Сити»: Кабалеро, Саня, Стоунз, Отаменди, Клиши, Фернандино, Стерлинг, де Бруйне, Силва, Сане, Агуэро.

Майдонга тушишмайди: Глик, Боскиля, Карилло, – Габриел Жезус

Учрашув превюси:

Биринчи учрашувдаги голлар шоусидан сўнг муҳлислар Монакода ҳам манашу шоунинг иккинчи қисмини томоша қилишга ишонишмоқда. Леонарду Жардим шогирдлари кейинги босқичга ўтишлари учун иккита гол уришса бўлгани. Демак, «Монако» дастлабки дақиқалардан ҳужумга интилади. Хосеп Гвардиола шогирдлари эса ҳимоядан ҳужумга ўтадиган жамоа сирасига кирмайди ва улар ҳам ҳужумкор ўйинга ҳужумкорлик билан жавоб қайтаришга интилишса ажаб эмас.

Биринчи ўйинда францияликлар гарчанд йирик ҳисобда мағлубиятга учрашган бўлишсада, бироқ улар ҳужумкор ўйинлари эвазига Англияда ўз ҳурматларини сақлаб қолган ҳолда уйга қайтишди. Тўғри Фалкаонинг зарбаси агарда гол билан якунланганда ва ҳисоб «Монако» фойдасига 3:1 кўринишига келганда биринчи баҳс якуни ҳам умуман бошқача бўлиши мумкин эди. Лекин Жардим шогирдлари ҳужумда қандай фаол бўлган бўлишган бўлишса ҳимояда шунча кўп хатоларга йўл қўйишди.

«Монако» «Этихад» стадионидаги маглъубиятдан сўнг ички чемпионатда 4та ўйин ўтказиб (2:1 – Генгам, 4:3 – Марсел, 4:0 – Нант, 2:1 – Бордо) барчасида ғалаба қозона олди ва мазкур баҳсга яхши кайфиятда ташриф буюрмоқда.

«Манчестер Сити» эса АПЛда иккита ва Англия Кубогида ҳам иккита ўйин ўтказиб 3 ғалаба ва 1 дурранг қайд этди. «Манчестер Юнятед»га қарши учрашув эса қолдирилган. Шаҳарликларни ЕЧЛда «Монако»га қарши баҳсдан сўнг АПЛда кетма кет 3та қийин (Ливерпул, Арсенал, Челси) ўйин кутаётганини ҳам унутмаслигимиз лозим.

«Монако» (Франция) – «Манчестер Сити» (Англия) учрашуви бугун Тошкент вақти билан соат 00:45да бошланади. Баҳсни Узрепорт Тв ва www.uzreport.uz сайтида кузатиб боришингиз мумкин.


Манба: www.uzreport.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz