Қайднома

Қидирув

Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда машғулотлар ўтказмоқда

Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда машғулотлар ўтказмоқда

  15.03.2017 17:31
  0
  842
Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда машғулотлар ўтказмоқда

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Сурияга қарши ЖЧ–2018 саралаш босқичи “А” гуруҳи 6-тури олдидан Тошкентда ташкил этилган қисқа муддатли йиғини давом этмоқда.

Кеча, 14 март куни Самвел Бабаян терма жамоанинг Сурия ва Қатарга қарши ўйинлари учун 23 футболчидан иборат таркибини эълон қилган эди. Бугун, 15 март куни эса терма жамоа аъзолари “Пахтакор” стадионида машғулотлар ўтказди.

“Ал-Жаиш”да тўп сураётган Сардор Рашидов терма жамоа ихтиёрига бугун келиб қўшилди.  Одил Аҳмедов “Шанхай СИПГ” билан ОЧЛ–2017 турнирида иштирок этаётгани боис  Малайзияда терма жамоа ихтиёрига қўшилади.  Москванинг “Локомотив” клубида тўп сураётган Виталий Денисов ҳам терма жамоа вакиллари билан Малайзияда кўришади.

“Пахтакор” дарвозабони Александр Лобанов енгил жароҳат олгани туфайли индивидуал тарзда машғулотлар олиб борди. Қолган футболчилар умумий гуруҳда шуғулланди

Маълумот учун, терма жамоа 23 март куни Малайзияда Сурия термасига қарши баҳс олиб борса, 28 март куни Тошкентда Қатар термасини қабул қилади. Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ–2018 саралаш босқичи “А” гуруҳи 5-туридан кейин 9 очко билан учинчи ўринда бормоқда. Сурия 5 очко тўплаган ҳолда тўртинчи ўринни банд қилиб турибди.

Ўзбекистон терма жамоасининг машғулотларидан олинган фотолавҳаларини мазкур ҳавола орқали кўришингиз мумкин. 


Манба: www.the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz