Қайднома

Қидирув

Бакари Санья: «Монако» кучли жамоа, лекин «Манчестер Сити» ўз кучига ишонади

Бакари Санья: «Монако» кучли жамоа, лекин «Манчестер Сити» ўз кучига ишонади

  15.03.2017 20:44
  0
  338
Бакари Санья: «Монако» кучли жамоа, лекин «Манчестер Сити» ўз кучига ишонади

"Манчестер Сити" ҳимоячиси Бакари Санья "Монако"га қарши жавоб учрашувидан олдин ўтказилган матбуот анжуманида бўлажак ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

"Икки жамоа бугун ҳужумкор футбол намойиш этали, учрашув қизиқарли бўлишига шубҳа йўқ. "Монако" Франция чемпионатида ажойиб ҳаракат қилмоқда ва бугун бизни мағлубиятга учратишга яқин бўлиши мумкин.

Лекин «Манчестер Сити» маҳорат бобида "Монако"дан қолишмайди. Биз ўз кучимизга ишонамиз. Европа чемпионлар лигасида кучсиз жамоа иштирок этмайди.  

"Манчестер Сити" деярли ҳар ҳафта қийин рақибларга қаршилик кўрсатиб келмоқда. Франциядан ижобий натижа билан қайтишни уддалаймиз», - дейди франциялик футболчи клуб матбуот хизматига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Хосеп Гвардиола шогирдлари илк учрашувда 5:3 ҳисобида ғалаба қозонишган эди.


Манба: www.iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »

Кун фотоси

Чемпионлар давраси

  • ЎФФ ва ПФЛнинг янги раҳбарияти олиб бораётган ислоҳотларга қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz