Қайднома

Қидирув

Ҳушёр бўлайлик... (терма жамоамизга)

Ҳушёр бўлайлик... (терма жамоамизга)

  15.03.2017 21:46
  0
  4353
Ҳушёр бўлайлик... (терма жамоамизга)

Очиғи, миллий жамоамизнинг Сурия термасига қарши ўйини яқинлашгани сари мухлисларимизда хавотир ҳисси кучаймоқда. Сабаби тайин - январь ва февралдаги йиғинлар яхши таассурот қолдирмади. Улардан кўзланган мақсад нима эдию, самара қандай бўлди? Бу саволга жўяли жавоб берадиган мутахассис топилмаса керак. Вақт эса ғизиллаб ўтяпти. Тушунарлики, Сурия ва Қатар термасига қарши бўлажак 2та ўйин жамоамиз учун ЖЧ-2018 саралашида ҳал қилувчи аҳамият касб этади. Шундай бўлгач, учрашувлар арафасида оптимал таркибни йиғиб, битта чиройли ўртоқлик ўйини ташкиллаш мақсадга мувофиқ эди. Аммо энди гапириш бефойда. Чунки «ўртоқлик» учун на бўш кун ва на имкон бор... Ишқилиб, март ойидаги баҳслардан кейиноқ мундиал чиптасидан умид узмайлик-да. Бунинг учун табиийки, ҳушёрликни максимал даражага ошириш шарт. Хусусан, Самвел Бабаян «Бунёдкор»нинг ОЧЛдаги ўйинларида кузатилган кулгули хатолар ва ижобий жиҳатлар, Игорь Сергеев ва Александр Лобановга нисбатан эътирозлар (хоҳлаймизми-йўқ, умумий муносабат уларга руҳий томондан таъсир қилади, ахир), Қатарда ҳам маҳсулдорлик кўрсатаётган Темурхўжа Абдухолиқовнинг бугунги ҳолатидан тўғри хулоса чиқариши зарур. Нима бўлган тақдирда ҳам, миллий жамоамизнинг бўлажак икки ўйинда 6 очко олишидан умидвормиз. Шундагина Россия-2018 сари йўлимиз нисбатан равонлашади, хавотирлар ўрнини ишонч эгаллайди.

Юнусхон АСҚАРОВ, Косонсой шаҳри.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz