Наманганнинг «Навбаҳор» жамоаси мавсумни ғалаба билан бошлади. «Лочинлар» биринчи турда Рауф Инилеев бошчилигидаги «Обод» жамоасига қарши майдонга тушишди ва 2:1 ҳисобида зафар қучишди. Эътиборлиси, жамоага янги келиб қўшилган марказий ҳимоячи Ғиёсжон Комилов «Навбаҳор»нинг иккинчи голига муаллифлик қилди. Учрашувдан сўнг Sports.uz сайти ушбу ҳимоячи билан суҳбат уюштирди.
- Биринчи ўринда ғалаба билан табриклаймиз.
- Раҳмат. Энг аввало, мухлисларни янги мавсум бошлангани билан табриклайман. Агар ўйин ҳақида гапирадиган бўлсам, осон ўтмади. «Обод» футболчилари 2-3 йилдан буён бирга тўп суришади ва бир-бирларини яхши тушунишади. Мазкур учрашувда ҳам улар муносиб қаршилик кўрсатишди. Биз эса мавсумни ғалаба билан бошлаганимиздан мамнунмиз. Умид қиламанки, ғалабалар кейинги учрашувларда ҳам давом этади.
- Бунга қадар «Машъал»да тўп сургансиз. Янги мавсумда эса «Навбаҳор» шарафини ҳимоя қиляпсиз.
- Воқеалар ривожи шундай тус олганидан хурсандман. Ҳар бир футболчи ўз шаҳри жамоасида ўйнашни истайди. Буни фахр деса ҳам бўлади. Ўйинни томоша қилиш учун стадионга яқинларингиз ташриф буюришади. Уларнинг қўллаб-қувватлашлари остида яхши ўйин намойиш қиласиз. Бош мураббий таклифини қабул қилдим ва «Навбаҳор» аъзосига айландим.
- Ўтган мавсумда «Навбаҳор» мухлисларини ажаблантирганди. Жорий мавсумда жамоа деярли янгидан ташкил этилди. Футболчиларнинг бир-бирларини тушуниб олишлари жараёни қандай кечмоқда?
- Наманган халқи футболни яхши кўради. Улар талабчанлар ва ҳар бир ўйинда ғалаба кутишади. Ўзингиз айтганингиздек, жорий мавсумда таркиб янгиланди. Ўйлайманки, жамоамиз ажойиб. Йигитлар бир-бирларини нафақат майдонда, балки унинг ташқарисида ҳам қўллашади. Менимча, бу мураббийнинг меҳнати самарасидир. Ҳозирда бир-биримиз билан худди 2-3 йилдан буён биргадекмиз.
- «Машъал» ва «Навбаҳор» ўртасида қандай фарқни сездингиз?
- Жамоаларни ажратмоқчи эмасман. «Машъал»да 3,5 йил тўп сурдим ва бу жамоани фақат яхши хотиралар орқали эслайман. Муборак клуби ҳақида қанчалик яхши гапларни гапирмай, барибир камлик қилади. Ҳозирги мавқеимга чиқишимда «Машъал» раҳбарлари ва мураббийларининг ҳиссаси катта. Бунинг учун улардан миннатдорман. «Навбаҳор» ҳақида гапирадиган бўлсам, жамоанинг ўзига хос ўрни бор. Фақатгина сўнгги йилда натижалар пасайиб кетди. Лекин бу мавсумда «Навбаҳор»нинг олдинги обрўсини тикламоқчимиз. Умид қиламанки, мухлисларни хурсанд қиламиз.
- Янги жамоадаги дебютингизда нафақат ғалаба қозондингиз, балки рақиблар дарвозасини ҳам ишғол қилдингиз...
- Урган голим «Навбаҳор»га ғалаба келтирганидан хурсандман. Бу борада омадим келди, дейишим мумкин. Мураббий кўрсатмасига асосан стандарт вазиятларда олдинга ўтиб, жамоага ёрдам беришим лозим. Менинг ўрнимда бошқа футболчи бўлиши ҳам мумкин эди.
- Навбатдаги турда жамоангиз Навоийда «Қизилқум»га қарши ўйнайди. Бу баҳсда «Навбаҳор»га қийин бўладими?
- Тўғри. Биз «Қизилқум»нинг «Пахтакор»га қарши ўйинини томоша қилдик. Жамоа таркибида бир қатор тажрибали футболчилар жамланган. Шубҳасиз, сафар учрашуви бизга қийин бўлади. Лекин «Қизилқум» ҳам бошқа жамоалар сингари бизга рақиб. Майдонга фақат битта мақсад - ғалаба учун тушамиз.
Манба: www.interfutbol.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20