Қайднома

Қидирув

«Динамо» «Насаф»га қарши ўртоқлик ўйини ўтказади

«Динамо» «Насаф»га қарши ўртоқлик ўйини ўтказади

  16.03.2017 12:01
  0
  804
«Динамо» «Насаф»га қарши ўртоқлик ўйини ўтказади

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 23 ва 28 март кунлари Сурия ва Қатарга қарши ўйинлари боис, Олий Лигада қисқа танаффус юзага келади.

12 март куни 3-тур доирасида Тошкентда «Пахтакор»ни мағлуб этган «Динамо» айни дамда Олий Лига турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. 4-тур ўйини бўлмиш «Навбаҳор»га қарши учрашув 31 март куни ўтказилиши инобатга олиниб, жамоа Қаршининг «Насаф» клубига қарши ўртоқлик ўйини ўтказишга ўзаро келишиб олди. «Насаф» жамоасининг 3-тур доирасида 18 март кунги «Бунёдкор»га қарши ўйини қолдирилган.

«Динамо» - «Насаф» учрашуви 19 март, якшанба куни Самарқандда ўтказилади. Учрашув «Динамо» марказий стадионида соат 16:00 да бошланади. Чиптаси баҳоси 5 минг сўм. Қизиқарли ўтиши кутилаётган ушбу ўйинга мухлисларни таклиф этиб қоламиз.

Ўртоқлик учрашуви.
19 март (якшанба). 16:00.
«ДИНАМО» - «НАСАФ»
Самарқанд, «Динамо» стадиони.


Манба: www.fcdinamo.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz