Қайднома

Қидирув

Сурия - Ўзбекистон ўйинига атиги бир ҳафта қолди

Сурия - Ўзбекистон ўйинига атиги бир ҳафта қолди

  16.03.2017 15:01
  0
  868
Сурия - Ўзбекистон ўйинига атиги бир ҳафта қолди

Яна роппа-роса бир ҳафтадан кейин Малайзия давлатининг Куала-Лумпур шаҳрида Сурия ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоалари ўртасидаги ЖЧ-2018 саралаш учрашуви бўлиб ўтади.

Ким нима деса десин-у, аммо шу ўйин бизга кўп нарсаларни аниқлаштириб беради. 

2017 йилнинг футбол кундалиги шу санадан бошланади десак, муболаға бўлмас. Чунки, илк ўйинда олинган кайфият бутун йил таътиши мумкин. Биз нима қилиб бўлса ҳам ғалаба қозонишимиз шарт. Бошқа ҳисоб юқори ўринларни кафолатламайди. 

Не бахтки, шу куни Эрон термаси сафарда Қатар билан ўйнайди, Корея бўлса, Марчело Липписи бор Хитой уйига боради. Иккиси ҳам очко йўқотиши мумкин. Бу футбол, ҳар доим ҳам кучли жамоа ғалаба қозонавермайди.

Бу эса, ўз-ўзидан бизга қўл келиши турган гап. Фойдаланишимиз керак мана шу ўйинлардан. 

Биз Самвел Бабаяндан илтимос қилардик, ўйинга йигитларни етарлича тайёрлай олсин. Юрти учун борини берадиган футболчилардан таркиб тузиш керак бўлади.

Буни қарангки, вақт жуда тез ўтмоқда. Ҳадемай, ҳаяжонли онлар кишини чулғаб олади. 

Эътиборингизга ушбу тур анонсини ҳавола этамиз:

6-тур
23.03.2017
A 16:35 Хитой -:- Жанубий Корея
A 17:00 Сурия -:- Ўзбекистон
B 17:00 Тайланд -:- Саудия Арабистони
B 18:00 Ироқ -:- Австралия
B 20:30 БАА -:- Япония
A 21:00 Қатар -:- Эрон


Манба: www.uff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz