Қайднома

Қидирув

«Навбаҳор»: «Нефтчи» билан муроса йўли танланди

«Навбаҳор»: «Нефтчи» билан муроса йўли танланди

  16.03.2017 19:11
  0
  774
«Навбаҳор»: «Нефтчи» билан муроса йўли танланди

Бугун жамоамиз Ўзбекистон чемпионати 3- тур ўйинлари доирасида Фарғонанинг “Нефтчи” жамоасини ўз майдонида қабул қилди. Муросасиз ўйинда ғолиб номи аниқланмади.

Биринчи бўлимни жамоамиз ҳужумкор руҳда ўтказди. Футболчиларимизнинг ижро этган бурчак тўплари ва қанотдан ташкил этилган ҳужумлари кескин ва хавфли чиқди. Айниқса 21- дақиқада Ойбек Қиличевнинг йўллаган зарбаси, 30- дақиқада бурчак тўпи ўйинга киритилгач Ғиёс Комиловда бўлган имкониятни алохида белгилаш лозим.

“Нефтчи” вакилларининг 25- дақиқада вужудга келтирган хавфли вазияти эсда қоларли бўлди. Музаффар Музаффаровнинг ижро этган жарима тўпи ҳам хавфли чиққанини таъкидлаш лозим. “Навбаҳор”дан Неманья Йованович ва Мансур Саидовлар ҳам гол уришга яқин келишди.

Бироқ учрашувда ҳисобни очиш меҳмонларга насиб этди. 41- дақиқада “Нефтчи” легионери Дмитрий Комаровский бурчак тўпи ўйнга киритилгач Аманов дарвозасини ишғол қилди, 0:1. Танаффусга жамоалар шу ҳисобда йўл олишди.

Иккинчи бўлимда майдон эгалари вазиятни ўнглаш мақсадида “Нефтчи” дарвозасига қатор хавфли зарбаларни йўллашди. Лекин ҳар гал Саидов ва Йовановичдан омад юз ўгираверди. Учрашувда “навбаҳорчилар” асосан қанотлардан жарима майдонига бўйдор Неманья Йовановичга тўп узатиш тактикасини қўллашди.

Бу эса 76- дақиқага келиб фойда келтирди. Қанотдан оширилган тўпдан кейин Ҳамза Каримов ҳужумчимизни қўполлик ишлатиб тўхтатди. Равшан Эрматов иккиланмай пенальти белгилади. 11 метрли жарима зарбасини жабрланувчининг ўзи бехато амалга ошириб, ҳисобни тенглади, 1:1.

Учрашув охирларида футболчиларимиз ғалаба тўпини киритишга астойдил ҳаракат қилишди. Лекин бунга вақт ва вазиятлардан самарали фойдаланиш камлик қилди. Шу тариқа “Водий дербиси” мақомидаги ўйин дуранг билан якун топди.

“Навбаҳор” – “Нефтчи” 1:1 (0:1). 16 март 2017 йил. Наманган. “Марказий” ўйингоҳ. 18992 томошабин.
Ҳакамлар: Р. Эрматов - 9,0, А. Расулов - 9,0, Ж. Саидов - 9,0, А. Лупашко - 9.
Назоратчи – А. Клепиков. 
"Навбаҳор": 30. Асилбек Аманов, 2. Алишер Саматов (11. Абдуазиз Султонов, 84), 5. Ғиёс Комилов, 7. Ойбек Қиличев (77. Азизбек Турғунбоев, 66), 9. Дилшод Жабборов, 10. Мансур Саидов, 19. Мирзҳид Ғофуров, 21. Аъзам Алиев, 32. Жаҳонгир Меҳмонов (33. Тоҳир Шамшитдинов, 57), 44. Дарко Станоевич, 84. Неманья Йованович.
"Нефтчи": 1. Ўткир Юсупов, 2. Сергей Концевой, 5. Ҳамза Каримов, 8. Умиджон Қодиров, 9. Шерзод Ҳакимов, 11. Аббос Махситалиев (30. Саид Абдужабборов, 77), 14. Терентий Луцевич, 15. Хусниддин Ғофуров, 17. Музаффар Музаффаров (22. Фурқат Ҳасанбоев, 79), 20. Дилёр Ирматов, 55. Дмитрий Комаровский (18. Жавоҳир Расулов, 69).
Голлар: Н. Йованович (77, пен.) - Д. Комаровский (41).
Огоҳлантиришлар: О. Қиличев (43), А. Турғунбоев (83) - Ш. Ҳакимов (15), С. Концевой (28), А. Махситалиев (52), Ў. Юсупов (75), Ҳ. Каримов (76).


Манба: www.pfcnavbahor.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz