Қайднома

Қидирув

ЕЧЛ ва ЕЛ чорак финалига қуръа ташлаш маросими жонли эфирда намойиш этилади

ЕЧЛ ва ЕЛ чорак финалига қуръа ташлаш маросими жонли эфирда намойиш этилади

  16.03.2017 17:14
  0
  764
ЕЧЛ ва ЕЛ чорак финалига қуръа ташлаш маросими жонли эфирда намойиш этилади

17 март куни Швейцариянинг Ньон шаҳрида Европа чемпионлар лигаси ҳамда Европа лигасининг чорак финалига қуръа ташлаш маросимлари ўтказилади. Ушбу воқеани футбол мухлислари УЗРEПОРТ ТВ телеканалида жонли эфирда томоша қилишлари мумкин.

Маълумот учун, Европа Чемпионлар лигаси 1/4 финалига қуйидаги жамоалар йўл олишди:
“Атлетико”, "Бавария", "Барселона", "Боруссия", “Монако”, "Реал", “Лестер”, “Ювентус”.

Европа Лигаси 1/4 финалида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритадиган жамоалар номи эса бугун тунда бўлиб ўтадиган ўйинлардан кейин маълум бўлади.

Европа Чемпионлар лигаси қуръа маросими соат 16:00да, Европа лигасиники эса соат 17:00да бошланади.

Ушбу трансляциялар вақтини инобатга олган ҳолда, аввал 16:00да намойиш этилиши режалаштирилган Европа лигасидан ўрин олган “Рома” – “Лион” учрашуви эртага соат 14:00да эфирга узатиладиган бўлди.


Манба: www.uzreport.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz