Қайднома

Қидирув

Илҳом Мўминжонов: Хужумда бизга бироз совуққонлик етишмади

Илҳом Мўминжонов: Хужумда бизга бироз совуққонлик етишмади

  16.03.2017 21:23
  0
  711
Илҳом Мўминжонов: Хужумда бизга бироз совуққонлик етишмади

Олий лига 3-туридан ўрин олган «Навбаҳор» - «Нефтчи» учрашувидан сўнг матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Илҳом Мўминжонов саволларга жавоб берди.

- Учрашувда рақиб жамоанинг биргина хужумини қайтара олмадик. Ўйинчиларим гол бўлган вазиятда озгина консентрацияни йўқотиб қўйишди ва хатоликка йўл қўйишди. Бугунги ўйинга жиддий тайёргарлик қилган эдик.

Рақиб жамоани видеоролик орқали ўрганишга ҳаракат қилгандик. Хужумда бизга бироз совуққонлик етишмади. Биз дастлабки 15 дақиқада гол уришни ният қилгандик. Бугунги учрашувда ҳаракат қилган шогирдларимга миннатдорчилик билдираман.

- Бугунги учрашувда бизга ғалаба қозониш учун бироз совуққонлик етишмади. Хужумда ҳам ишларимиз юришмаяпти. Бунинг устида албатта ишлаймиз. Кейинги учрашувларда ҳатоларни қайтармасликка ҳаракат қиламиз. 

- Химояда ҳаракат қилган Жаҳонгир Меҳмонов қанот ўйинчиси эмаслиги билиниб қолди. Унинг ўрнига Шамситдиновни тушириш орқали ўйинни кучайтиришни мақсад қилгандим. Шамситдинов меҳнатлари эвазига гол киритишга муваффақ бўлдик. 

- Бу йилги чемпионатнинг ҳар бир учрашувида фақат ва фақат ғалаба учун майдонга тушамиз. Рахбариятга ҳам ўз миннатдорчиликка билдираман. Чунки мен ўзим истаган ўйинчиларни олишимга ёрдам беришди. Кейинги турда Самарқандда фақат ғалаба учун майдонга тушамиз.


Манба: www.sports.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz