Қайднома

Қидирув

«Арсенал» Озил ва Санчес билан музокараларни давом эттирмоқда

«Арсенал» Озил ва Санчес билан музокараларни давом эттирмоқда

  17.03.2017 10:47
  0
  551
«Арсенал» Озил ва Санчес билан музокараларни давом эттирмоқда

Лондоннинг «Арсенал» клуби ярим ҳимоячи Месут Озил ва ҳужумчи Алексис Санчес билан янги келишув борасида музокараларни давом эттирмоқда.

Маълум бўлишича, ҳар икки футболчи маошининг оширилиши талаб қилмоқда. Улар «Манчестер Юнайтед» аъзоси Поль Погба сингари ҳафтасига 290 минг фунт стерлинг олмоқчилар. «Арсенал» эса уларнинг ҳар бирига ҳафтасига 230 минг фунтдан ортиқ маош бермоқчи эмас. Бу футболчиларнинг «канонирлар» билан тузган шартномалари 2018 йилнинг ёзида ниҳоясига етади.

Шу ўринда айтиш жоиз, «Арсенал» Озилни таркибда сақлаб қолмоқчи. Daily Mail нашрининг хабар беришича, Лондон клуби 28 ёшли футболчининг маошини ҳафтасига 280 минг фунт стерлингга оширишга тайёр экан. Бу эса футболчининг ҳозирги топишидан икки баравар кўп.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz