Бугун Швейцария давлатининг Ньон шаҳридаги УЕФА қароргоҳида Европа Чемпионлар лигаси мусобақасининг чорак финал учрашувлари учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.
Хабарингиз бор, шу босқичга Европанинг саккизта энг кучли клублари етиб келган. Биз ушбу саҳифа орқали қуръа маросимни онлайн трансляция қилиб боришни режалаштирганмиз. Ахборот ҳамкоримиз www.uff.uz сайти.
Жамоаларни яна бир бора эслатиб ўтамиз:
"Атлетико" М
"Бавария"
"Барселона"
"Боруссия" Дортмунд
"Лестер"
"Монако"
"Реал" Мадрид
"Ювентус"
Эслатиб ўтамиз, мазкур босқичда бир давлатнинг икки жамоаси ўзаро рўбарў келиши мумкин.
*****
14.00: "Реал" чорак финалда "Атлетико"га тушса яхши бўларди", - дейди "Барселона" мураббийлар штаби ва футболчилари
14.05: "Европа Чемпионлар лигасини ютиб олишимиз мумкин? Биз АПЛ чемпионлигида ҳам шунақа савол бергандик", - дейди Риёд Марез "Лестер" ярим ҳимоячиси
14.12: "Мен аминманки, "Реал" бизга рўбарў келишни истамайди", - дейди "Барселона" ярим ҳимоячиси Иван Ракитич
14.30: "Бу босқичда ҳамма кучли. Буёғига ким омадлироқ бўлса ўша узоққа боради", - дейди "Ювентус" дарвозабони Буффон
14.38: "Ҳар йил биз кучли эканлигимизни исботлаймиз ва бу сафар ҳам узоқроққа бора олишмизни кўрсатмоқчимиз", - дейди "Атлетико" ҳужумчиси Антуан Гризманн.
14.45: "Менимча ҳеч ким "Лестер"га тушишини истамаса керак, шу жумладан мен ҳам. Уларда иккинчи нафас очилди", - дейди "Реал" устози Зайниддин Зидан
14.50: "Бу ерда ҳамма жамоа кучли. Биз осон рақиб тушсин деб, орзу қилмаймиз. Тинчгина рақибимизни кутамиз", - дейди "Бавария" раҳбари Карл-Хайнц Румменигге.
15.03: "Кучли саккизта жамоа орасида бўлишнинг ўзи биз учун катта нарса. Биз футболчиларимнинг саъй-ҳаракати билан шу босқчига етиб келдик, бундан хурсандмиз", - дейди "Атлетико" устози Диего Симеоне
15.09: "Бу босқичда супержамоалар бўлади. Демак, биз ҳам шунақамиз. Демак, "сюрприз" қилишда давом этишимиз мумкин", - дейди "Лестер" устози Крейг Шекспир
15.12: "Нима бўлса бўлсин, аммо бизга "Бавария" тушмасин ишқилиб, уларга ҳозир бас келиш қийин", - дейди Андреа Барцалли "Ювентус" ҳимоячиси
15.23: "Барселона"ни бизга беринглар! Мен улар билан яна учрашишни истайман. Бу биз учун катта чақирув", - дейди Леонардо Бонуччи "Ювентус" ҳимоячиси
15.34: "Биз ҳеч кимдан қўрқмаймиз. Фақат мен немис жамоалари билан ўйнашни истамайман. Шунчаки, халқаро даражадаги жамоалар билан ўйнамоқчимиз", - дейди Томас Тухель "Боруссия" Дортмунд устози
15.40: Мана улар! Саккизта омадли жамоа. Ҳадемай уларнинг рақиблари аниқланади
15.50: УЕФА расмийлар тадбир ўтадиган зал кириб келишди. Ҳозир бошланади
*****
Демак буёғига оз қолди. Энди бевосита қуръа жараёнига ўтамиз:
"Атлетико" М
"Бавария"
"Барселона"
"Боруссия" Дортмунд
"Лестер"
"Монако"
"Реал" Мадрид
"Ювентус"
Жуфтликлар билан танишинг:
"Кардифф сари йўл" ролики намойиш этилди
Маросимнинг махсус меҳмони Ян Раш саҳнага таклиф этилди.
Диққат қилинг: Қуръа бошланмоқда
1-жуфтлик
"Атлетико" - "Лестер Сити"
2-жуфтлик
"Боруссия" Д - "Монако"
3-жуфтлик
"Бавария" - "Реал" Мадрид
4-жуфтлик
"Ювентус" - "Барселона"
Манба: www.iff.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20