Қайднома

Қидирув

Футболдаги Барваста бақалоқлар (фотогалерея)

Футболдаги Барваста бақалоқлар (фотогалерея)

  18.03.2017 06:25
  0
  1819
Футболдаги Барваста бақалоқлар (фотогалерея)

Англия кубоги доирасидаги «Арсенал»га қарши кечган баҳсда «Саттон Юнайтед» дарвозабони захира ўриндиғида тамадди қилиб, кўпчиликни ҳайратга солганди. Soccer.ru шу баҳона бақалоқ футболчилардан иборат рўйхат тузиб, унга табиийки, Уэйн Шоуни ҳам қўшди. Эътибор берсангиз, бу ерда бразилиялик юлдузлар - Роналдо ҳамда Адриано ҳам бор. Марҳамат, ушбу ўйинчилар билан қуйидаги фотогалереяда танишиб олишингиз мумкин.

Луис «Феномен» Роналдо (Бразилия), 92 кг.

Футбол афсоналаридан бири агар хоҳласа, бир неча килограмм вазн ташлаши мумкин. Буни аввал ҳам уддалаган.

Гонсало «Кило учун миллион» Игуаин (Аргентина), 94 кг.

«Ювентус» Погба трансферидан тушган пулларга Игуаинни сотиб олишдан ташқари, аргентиналикнинг вазнини йўқотишга ҳам етарлича маблағ сарфлади.

Дмитрий «Ортиқча вазн» Кудряшов (Россия), 95 кг.

Авваллари семизлик муаммосидан кўп қийналган Дмитрий Александровичнинг ҳозирги вазни 85 кг. («Луч-Энергия»да 95 кг. эди). Бу билан уни бемалол табриклаш мумкин.

Невилл «Биг Нэв» Саутхолл (Уэльс), 95 кг.

Ушбу рўйхатдаги яна бир афсона, фақат британиялик. Шу вазни билан 40 ёшигача ўз жамоалари дарвозасини муносиб қўриқлаган.

Стивен «Биг босс» МакНалти (Англия), 97 кг.

«Ливерпуль» тарбияланувчиси 33 ёшда ва ҳали тўхташ нияти йўқ. Уни ўз сафига қўшиб олишга иштиёқманд клублар талайгина.

Йерун «Биттербален» Верхувен (Голландия), 103 кг.

Амстердамда иши қовушмаган дарвозабон ҳозирда «Аякс» ўйинларини Голландиянинг машҳур гўштли таоми - биттербаленларни паққос туширган ҳолда томоша қилади.

Адриано «Дискотекалар императори» Лейте (Бразилия), 95 кг.

Ортиқча маишат ва бунинг оқибатида орттирилган вазн маҳоратли футболчининг фаолиятига салбий таъсир кўрсатгани бор гап.

Адебайо «Йиртқич» Акинфенва (Англия), 109 кг.

Яқинда Англия лигаларидаги 150-голини урган форвард футболни тренажёр залига алмаштириш ниятида.

Уэйн «Роли Поли Голи» Шоу (Англия), 125 кг.

«Саттон Юнайтед» дарвозабони ўз вақтида «Саутгемптон»да ҳужумчи бўлган. Аммо кейинчалик ортиқча вазни туфайли ҳайдалган.

Уильям «Бақалоқ» Фулк (Англия), 150 кг.

«Шеффилд Юнайтед» афсонаси 193 сантиметр бўйга эга бўлгани ҳолда 150 кг. вазн тўплаган. У 1916 йили жигар церрозидан вафот этган.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz