Қайднома

Қидирув

Лига «кенжатой»лари

Лига «кенжатой»лари

  18.03.2017 00:16
  0
  712
Лига «кенжатой»лари

Ташкил этилганига энди 9 йил бўлган «Краснодар» клуби илк марта ЕЛ 1|8 раундига чиқди. Аниқроқ айтсак, Одил Аҳмедовнинг собиқ жамоаси 2008 йилнинг 22 февраль куни профессионал клуб мақомини олганди. Демакки, «буқалар» тарихи айни ўша санадан бошланган. Алоҳида қайд этиш керак, «ёш»гина «Краснодар» ортда қолган 9 йил ичида 100 йиллик тарихга эга айрим «қария» клубларнинг ҳаттоки, тушига ҳам кирмаган йўлни босиб ўтди: Россия премьер-лигаси етакчилари қаторига қўшилди, кетма-кет 3 йилки, ЕЛда ўйнамоқда, гўзал стадион соҳибига айланди. Умуман олганда, «Краснодар» еврофутбол миқёсидаги энг «ёш» клублардан биридир. Аммо у Россия олий дивизионида ҳам «кенжатой» эмас. Европанинг етакчи миллий лигаларида қайси иштирокчилар «кенжа» мақомига эга эканлиги билан қизиқсангиз, марҳамат, Soccer.ru сайти маълумотлари асосида тайёрланган қуйидаги мақолага назар солинг.

Россия (премьер-лига): «Уфа» - 6 «ёш»

Ҳа, Россия элит дивизионида «Краснодар»дан ҳам «ёш»роқ жамоа бор - «Уфа». Бошқирдистон клуби яқиндагина 6 йиллигини нишонлади. Бу жамоа Россия жанубида тузилган клубдан фарқли ўлароқ, ҳали сезиларли ютуқларга эришгани йўқ. Аммо тан олиш керак, Бошқирдистон фахрига айланиб улгурган «Уфа» 3-мавсумки, премьер-лигада муносиб иштирок этяпти. 6 йилдан 3 йили элитада - шунинг ўзи катта натижа эмасми? Муҳими, жамоада тартибли кадрлар сиёсати йўлга қўйилган ва шунга яраша, барқарор тараққиёт кузатилмоқда. Албатта, бу Россия футболи учун қувонарли ҳолат.

Англия (премьер-лига): «Суонси Сити» - 105 «ёш»

Россия элит лигасида «ёш» иштирокчилар кўп: «Краснодар» ва «Уфа» қатори ўйнаётган «Амкар» ҳамда «Анжи» жамоаларига ўтган асрнинг 90-йилларида асос солинган. Аристократлар юрти Англиядачи? Айни пайт АПЛда иштирок этаётган 20 клуб орасида қайси бири «кенжа ботир»? Англия элит биринчилигидаги аксарият жамоалар XIX асрда «туғилган». ХХ асрда дунё юзини кўрганлари эса атиги 4та: «Челси», «Кристал Пэлас», «Халл Сити» ва «Суонси». Улардан энг «ёши» Уэльс вакили бўлиб, ҳозирда нақ 105 йиллик тарихга эга. Хуллас, 1912 йили тузилган АПЛ «кенжатойи» Россиянинг ҳар қандай жамоасидан «катта»дир. Тўғри, «Суонси» кейинги мавсумдаёқ «кенжа» мақомидан айрилиши мумкин. Чунончи, ҳали 100 «ёш»га тўлмаган «Лидс» ҳозирда АПЛга қайтиш ҳаракатида. Йоркширлик «товуслар» жамоаси тарихи 1919 йили бошланган.

Испания (примеро): «Лас-Пальмас» - 67 «ёш»

Испанияда XX аср ўрталарида «туғилган» клублар кўп, «Малага» эса 1994 йили қайта шакллантирилган. Бироқ бу жамоа 1903 йили тузилган «Депортиво Малага»нинг бевосита вориси саналади. Шунинг учун ҳам, Ла-лигада «Лас-Пальмас» «кенжа ботир» мақомида фаолият юритмоқда. Айтганча, Канар ороллари жамоаси ўзига хос тарихга эга: «Лас-Пальмас» иккинчи жаҳон урушидан сўнг 5та клуб бирлашуви натижасида дунё юзини кўрган. Клубнинг замонавий гербида ўша 5та «ота-она»нинг рамзлари акс эттирилгани бежиз эмас.

Германия (бундеслига): «РБ Лейпциг» - 7 «ёш»

Бундеслигада айни пайт XXI асрда «туғилган» 2та жамоа ўйнамоқда: «Ауди» автоконцерни томонидан молиялаштирилаётган «Инголь-штадт» 13 «ёш»да бўлса, «Ред Булл»га тегишли «РБ Лейпциг» эндигина 7 йиллигини қарши олди. Биламизки, ҳар бир оилада кенжатой алоҳида эркаланади. Бироқ Германия бундес лигасида бундай эмас. «Буқалар» ҳали жуда «ёш» бўлишларига қарамай, немис фанатлари армиясининг нафратига учраб улгуришди. Гап шундаки, германияликлар «РБ Лейпциг»нинг шакллантириш жараёнигаёқ эътироз билдириб, буни мамлакатда футбол қадриятларининг бузилиши сифатида баҳолашганди. Клуб эса бундай муносабатларга парво ҳам қилмаяпти. Ҳарқалай, «пластмасса жамоа» (Германиядаги бош-қа клуб мухлислари томонидан берилган камситувчи лақаб) бундеслигадаги дебют мавсумидаёқ чин «гегемон» - «Бавария»ни дадил таъқиб этганча келаси мавсум Европа Чемпионлар Лигасида ўз кучини синаб кўришга шайланмоқда.

Италия («А» серияси): «Сампдория» - 70 «ёш»

«А» сериясининг жорий мавсумида иштирок этаётган аксарият жамоаларга аввалги асрнинг 20-йиллари давомида асос солинган. «Сампдория» эса 1946 йили ташкил этилган ва Италия элит лигасида энг «кичик» клуб ҳисобланади. Тўғри, «Дория» нолдан тузилмаган, балки 1927 йили ташкил этилган «Андреа Дория» ва 1891 йили дунё юзини кўрган «Сампьердаренезе» жамоаларини бирлаштирилиши натижасида пайдо бўлган.

Франция (лига 1): «Дижон» - 18 «ёш»

Лига 1да XX асрнинг ярмидан кейин фаолият бошлаган жамоалар кўп. Дейлик, Франция футболининг охирги йиллардаги чинакам «гегемон» клуби - «ПСЖ» ҳам ҳали 50 йиллик юбилейига етган эмас. Париж жамоасига 1970 йили асос солинган. «Дижон» эса Франция элит лигасидаги энг «ёш» иштирокчидир. Бу клуб ҳам бўш жойда ташкил этилмаган, аксинча, унинг фаолияти «Серле Дижон» ва «Дижон» ФКнинг бирлаштирилишидан сўнг бошланган. Нима бўлганда ҳам, «Дижон» мутлақо бошқа жамоа сифатида рўйхатдан ўтган.

Португалия (примеро): «Арука» - 65 «ёш»

Португалия примероси ёхуд сагреш-лиганинг ҳозирги ўртамиёна ва энг «ёш» иштирокчиси қизиқарли тарихга эга. «Арука» XX аср ўрталарида «Порту»нинг филиали сифатида тузилган ва 50 йил давомида Португалия ҳудудий лигаларида ўйнаш орқари «ака»си олдидаги мажбуриятларини сидқидилдан бажарган. Янги аср бошида эса бетакрор гўзал табиатли шаҳарча (Аруканинг аҳолиси атиги 23 минг кишига тенг) ҳокимияти футбол клуби мавқесини кўтаришга бел боғлади. Шундай қилиб, «Арука» 7 йил олдин илк марта Португалия сегундасига чиқди ва яна 2 мавсумдан сўнг элита иштирокчилари қаторига қўшилди.

Украина (премьер-лига): «Олимпик» - 15 «ёш»

Украина премьер-лигасидаги энг «ёш» жамоа - «Олимпик» 2001 йили шу номдаги хайрия жамғармаси билан бирга фаолият бошлади. Донецкликлар мавсум-2004|2005да Украина иккинчи лигасида дебют қилишди ва бир неча йил тажриба оширишди. «Олимпик» тарихий мақсади - премьер-лигага чиқиш йўлида ҳам сабр билан иш юритди ва 2013|2014 йиллар мавсумида бу вазифани уддалади. Элит дивизионда эса ҳозирча бақувват ўртамиёнадек таассурот қолдиряпти, аммо чемпионатнинг якуний қисмида дадилроқ ўйнаса, финишга бориб, еврокубоклар йўлланмасини қўлга киритиши ҳам ҳеч гап эмас.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

Жамоа Ў О
1 Челси 28 69
2 Тоттенхэм 28 59
3 Манчестер Сити 28 57
4 Ливерпуль 29 56
5 Манчестер Юнайтед 27 52
6 Арсенал 27 50
7 Эвертон 29 50
8 Вест Бромвич 29 43
9 Сток Сити 29 36
10 Саутгемптон 27 33
11 Борнмут 29 33
12 Вест Хэм 29 33
13 Бёрнли 29 32
14 Уотфорд 28 31
15 Лестер 28 30
16 Кристал Пэлас 28 28
17 Суонси 29 27
18 Халл Сити 29 24
19 Мидлсбро 28 22
20 Сандерленд 28 20
тўлиқ маълумот »

Кун фотоси

Роналду терма жамоа тўпурарлари баҳсида 4-ўринга кўтарилди

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

© "Interfutbol.UZ". © 2006-2017. Мобил версия
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.
uzbektop.ru ByTOP.info WAPLOG.TOP
aiwe.ru  - Рейтинг мобильных сайтов Rutop.info - Бесплатный рейтинг сайтов. Рейтинг лучших WAP сайтов imtop.su daxshat.top Uzbekona.TopWmSTAT.RuStatok.nettop.realuz.ru