Қайднома

Қидирув

Гвардиола:«Ливерпуль» — АПЛдаги энг кучли рақиблардан бири»

Гвардиола:«Ливерпуль» — АПЛдаги энг кучли рақиблардан бири»

  18.03.2017 01:19
  0
  649

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола Англия премьер-лигасининг 29-туридан ўрин олган «Ливерпуль»га қарши учрашув олдидан меҳмонлар ва уларнинг бош мураббийи Юрген Клопп борасида яхши гапларни гапирди.

«Ливерпуль» — АПЛдаги энг кучли рақиблардан бири, шу боисдан ҳам якшанба куни бўлиб ўтадиган учрашув натижаси ҳақида олдиндан бирор нарса дея олмайман. Олдимизда жуда қийин учрашув турибди.

Клопп – ажойиб мураббий, у ҳужумкор футболни яхши кўради. Биз бутун учрашув мобайнида диққатни бир сонияга бўлсада йўқотмасдан ҳаракат қилишимиз керак бўлади. 

Мен «Ливерпуль» мураббийига ва унинг жамоасига ҳар доим катта ҳурмат билан қараганман», — дея Гвардиоланинг сўзларини келтиради «шаҳарликлар» расмий сайти.

Эслатиб ўтамиз, 19 март, якшанба куни «Манчестер Сити» ўз уйида «Ливерпуль»ни қабул қилади.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz