Қайднома

Қидирув

«Ман Сити» Киммихни «илиб» кетмоқчи

«Ман Сити» Киммихни «илиб» кетмоқчи

  18.03.2017 08:51
  0
  679

«Бавария» яримҳимоячиси Жошуа Киммихга «Манчестер Сити» ва «Барселона» жамоалари жиддий қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Sport Bild нашри хабар тарқатди.

22 ёшли футболчи олдинроқ, кам ўйин амалиётига эга бўлаётганидан норози бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Иккала клуб эса бу вазиятни кузатиб бормоқда ва футболчини қўлга киритиш илинжида юрибди.

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола «Бавария»нинг универсал футболчисига шахсан ўзи қизиқиш билдирган. Айнан Пепнинг даврида у Мюнхенга олиб келинган ва жамоа асосий таркибидан ўрин олганди.

Киммих жорий мавсумда бундеслигада 18 учрашувда майдонга тушиб, 4та гол ва 1та голли узатмага муаллифлик қилган.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz