Азал-азалдан халқимизнинг эзгу ва гўзал қадриятларини, унинг олижаноб орзу-интилишларини ўзида мужассам этиб, қадим аждодларимиздан бизга ўлмас мерос сифатида безавол ўтиб келаётган Наврўзи олам юртимизда умумхалқ байрамига айланган.
Халқимизнинг энг севимли айёмларидан бўлмиш ушбу байрам муносабати билан Олий Лига стартини муваффақиятли бошлаган «Динамо» жамоаси Самарқанд вилоят раҳбарияти ва шаҳар ҳокимлиги томонидан тантанали ўтган Наврўз дастурхонига таклиф этилди.
«Динамо» футбол клуби, вилоят футбол федерацияси ва футбол жамоатчилиги вакиллари иштирокида ўтган байрам тадбирида Самарқанд вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Худойбердиев Шунқор Фармонович, Самарқанд шаҳар ҳокими, «Динамо» клуби президенти Раҳимов Воҳид Санақуловичлар сўзга чиқиб, Ўзбекистон миллий чемпионати ўйинларини омадли бошлаган «Динамо» жамоасини Наврўз айёми билан табриклаб, Самарқанд вилояти аҳлини хушнуд этишда давом этишларини тилади ва ўз ўрнида вилоят раҳбарияти клубни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашда давом этишини маълум қилди.
Шунингдек, тадбирда таклиф этилган 1994 йилги Осиё Ўйинлари ғолиби Азамат Абдураимов ҳам сўзга чиқиб, Наврўз байрами билан барча йиғилганларни табриклаб, жамоага кейинги ўйинларда ҳам омад ёр бўлишини тилади.
Байрамона руҳда ўтган Наврўз байрамида самарқандлик эл суйган санъаткорлар ўз қўшиқлари билан даврага янада кўтаринки кайфият бахш этишди.
Манба: www.fcdinamo.uz
Манба: www.fcdinamo.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20