Қайднома

Қидирув

Жавлон Мирабдуллаев: «Футболда олдиндан бир нарса дейиш қийин»

Жавлон Мирабдуллаев: «Футболда олдиндан бир нарса дейиш қийин»

  18.03.2017 15:41
  0
  711
Жавлон Мирабдуллаев: «Футболда олдиндан бир нарса дейиш қийин»

Хабарингиз бўлса керак кеча Швейцариянинг Ньон шаҳрида Европа чемпионлар лигаси ¼ финал босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Биз мазкур жараёндан сўнг Тошкентнинг «Бунёдкор» клуби ҳимоячиси Жавлон Мирабдуллаевнинг бўлажак ўйинлар ҳақида фикрлари билан қизиқдик.

«Қураъда «Бавария»-«Барселона» қарама-қаршилигини кўришни хоҳлагандим, лекин бундай бўлмади. «Бавария»-«Реал» баҳси ҳам анча қизиқарли бўлади.

Бу жуфтликда «Бавария» ғалаба қозонади деб ўйлайман. Чунки германияликлар ҳозирда оптимал формада. Ўз чемпионатида ҳам жуда яхши ўйинлар кўрсатишмоқда. Бир нарса дейиш қийин. Бу футбол бунда ким ғалаба қозонишини олдиндан айтиб бўлмайди.

«Ювентус»-«Барселона»? Бу ўйин тенгма-тенг бўлади деб ўйлайман. «Ювентус» ўз майдонидаги учрашувни осонликча бой бермайди. «Барселона» ўз майдонида қандай ўйнашини эса барча кўрди. Улардан ҳар нарса кутса бўлади».


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz