Қайднома

Қидирув

Жанлука Замбротта: «Ювентус»нинг ҳозирги таркиби барча даврлардаги энг кучлиси

Жанлука Замбротта: «Ювентус»нинг ҳозирги таркиби барча даврлардаги энг кучлиси

  18.03.2017 18:29
  0
  617
Жанлука Замбротта: «Ювентус»нинг ҳозирги таркиби барча даврлардаги энг кучлиси

Туриннинг «Ювентус» клуби собиқ ҳимоячиси Жанлука Замбротта ЕЧЛ чорак финалида «Барселона»га қарши учрашув ҳақида тўхталиб ўтди.

«Қуръада бир-бирига мос жамоалар тўқнаш келди, масалан «Реал» - «Бавария», «Барселона» ва «Ювентус», бу жамоалар мавсум сўнггида требл қайд этишлари мумкин. Албатта, каталонияликларнинг ҳозирги ҳолати қолганларникидан икки баровар кучли саналади.

Лекин, жорий мавсумдаги «Ювентус» деярли «Барселона» даражасига яқинлашган ва анча тартибли ўйин кўрсатмоқда.

Аввалги, «Ювентус» ва ҳозирги «Юве»ни солиштирганда улар орасидаги катта фарқни сезиш мумкин. «Ювентус»нинг ушбу таркибини барча даврлардаги энг кучлиси деб ўйлайман.

Умид қиламанки, туринликлар «Барселона» тўсиғидан ўтиб, ЕЧЛ ярим финалига йўл олишади», - дейди Замбротта Football Italia нашрига берган интервьюсида.


Манба: www.iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz