Қайднома

Қидирув

Депай нима учун «МЮ»ни тарк этган?

Депай нима учун «МЮ»ни тарк этган?

  19.03.2017 02:04
  0
  268
Депай нима учун «МЮ»ни тарк этган?

«Манчестер Юнайтед» футбол клубидан қишда «Лион»га ўтган ҳужумчи Мемфис Депай манкунианликлар асосий таркибидан муқим ўрин эгаллай олмагани ҳақида гапирди. Унинг сўзларига кўра, Жозе Моуринью уни асосий таркиб учун етарли даражада яхши футболчи деб билмаган.

«Манчестер Юнайтед» учун ўйнаганимда Моуриньюни тушунмасдим, бироқ айнан у барча қарорларни қабул қиларди. Шунчаки, унинг учун етарли даражада яхши ўйинчи бўлиб чиқмадим. Бу оддий ҳолат, эндиликда «Лион»да ўз ўйин даражамни намойиш этишим мумкин», - дея Депайнинг сўзларини келтиради BeIN Sports.

Маълумот учун, Депайнинг трансфери қиймати 16 млн еврони ташкил этди, «МЮ» яна 9 млн еврони бонуслар тариқасида олиши мумкин. У «Лион» таркибида Франция чемпионатининг тўққизта ўйинида бешта тўп киритди ҳамда иккита голли узатмага муаллифлик қилди.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ХАБАРЛАР

Оммабоп мақолалар

Термамиз етакчилари қандай фикрда?

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

Жамоа Ў О
тўлиқ маълумот »

Кун фотоси

  • Сизнингча, Олий лига-2017 ни қайси жамоалар тарк этади?


© "Interfutbol.UZ". © 2006-2017. Мобил версия
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.