Қайднома

Қидирув

Германия терма жамоасининг Англия ва Озарбайжонга қарши таркиби

Германия терма жамоасининг Англия ва Озарбайжонга қарши таркиби

  19.03.2017 10:08
  0
  2419
Германия терма жамоасининг Англия ва Озарбайжонга қарши таркиби

Германия терма жамоаси бош мураббийи Йоахим Лёв март ойида Англия ва Озарбойжон терма жамоаларига қарши ўйинлар учун чақирилган 24 футболчидан иборат рўйхатни эълон қилди.

«Галатасарой» ҳужумчиси Лукас Подольски ҳам бу рўйхатда бор ва унга шу орқали хайрлашув учрашувини ўтказиш имкони берилади.

31 ёшли ҳужумчи 22 март куни Германиянинг Англияга қарши ўйинида халқаро майдондаги фаолиятини якунлайди.

Ушбу учрашув Дортмундда ўтказилади ва бу 13 йилдан буён бундестим таркибида бўлган Подольски учун 130-учрашув бўлади.

Подольски миллий терма жамоа учун бу вақт давомида 48 гол урган, у Германия билан икки марта жаҳон чемпионати бронза медали совриндори бўлган, 2014 йилги ЖЧ чемпиони бўлган.

Терма жамоанинг йиғинга чақирилган таркиби:

Дарвозабонлар: Мануэль Нойер, Бернд Лено, Марк-Андре тер Стеген.

Ҳимоячилар: Шкодран Мустафий, Йонас Ҳектор, Бенедикт Хеведес, Матс Ҳуммельс, Антонио Рюдигер, Никлас Зюле, Йозуа Киммиҳ, Себастьян Руди.

Ярим ҳимоячилар: Сами Хедира, Юлиан Дракслер, Тони Кроос, Месут Ўзил, Эмре Жан, Юлиан Вайгль, Лерой Сане, Юлиан Брандт.

Ҳужумчилар: Андре Шюррле, Лукас Подольски, Марио Гомес, Томас Мюллер, Тимо Вернер.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz