Қайднома

Қидирув

Даврон Файзиев: Ўйинга максимал даражада тайёргарлик кўргандик

Даврон Файзиев: Ўйинга максимал даражада тайёргарлик кўргандик

  19.03.2017 09:45
  0
  672
Даврон Файзиев: Ўйинга максимал даражада тайёргарлик кўргандик

Жиззахнинг “Сўғдиёна ” жамоаси Олий Лига 3-турида ўз майдонида “Олмалиқ” клубини қабул қилди ва 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйиндан сўнг “Сўғдиёна” бош  мураббийи Даврон Файзиев матбуот анжуманида қатнашди.

"Авваламбор, барча ватандошларимизни кириб келаётган “Наврўз” байрами  билан табриклаймиз. Бизни жиддий рақиб кутаётганини билар эдик. Бу рақибга қарши максимал даражада тайёргарлик қилдик.

Охирги дақиқаларгача мухлислар бизга ишонгани учун раҳмат айтаман. Бугунги ўйинда ўйлайманки мухлисларимизни ишончини оз бўлсада қозона олдик. Бу йилги ўйинлар ҳамма жамоада ҳам қизиқ тус олмоқда. Бугунги баҳсда йигитларимизда ҳаяжон яққол сезилиб турди. Учрашув давомида йигитларимиз биринчи марта ўз ўйида мухлислар қаршисида ўйингани боис уларни ҳаяжон тарк этмади.

“Олмалиқ” жамоаси кўпроқ стандарт вазиятларда фойдаланади ва Виктор Кумиковни кўп йиллар давомида таниганим боис унинг ҳар бир вазиятдан максимал фойдаланишини билардим.

Футбол хатосиз бўлмайди. Бугун йигитларнинг иродаси, меҳнати, мухлисларнинг олқиши бу ҳаммаси қўшилиб ажойиб ғалабага олиб келди.

Олдимизда 26 март куни “Орол” жамоаси билан Ўзбекистон кубогида  ўз майдонимиздаги ўйинимиз бор. 30 март куни эса 4-турда “Насаф” билан меҳмонда ўйнаймиз. Биз шу жамоаларга қарши тайёргарликни бошлаймиз",  - деди Файзиев.

“Сўғдиёна” матбуоти хизмати


Манба: www.iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz