Қайднома

Қидирув

Азиз Турғунбоев: Ўз майдонимизда ўйнаганимиз боис фарғоналикларни таслим этишимиз шарт эди, аммо

Азиз Турғунбоев: Ўз майдонимизда ўйнаганимиз боис фарғоналикларни таслим этишимиз шарт эди, аммо

  19.03.2017 10:10
  0
  755
Азиз Турғунбоев: Ўз майдонимизда ўйнаганимиз боис фарғоналикларни таслим этишимиз шарт эди, аммо

"Навбаҳор" - "Нефтчи" учрашувидан сўнг жамоамиз ярим ҳимоячилари Аъзам Алиев ва беллашувда захирадан майдонга тушган Азиз Турғунбоев баҳс борасида ўз таассуротлари билан ўртоқлашишди.

"Ўйин анча оғир кечди. Ўз майдонимизда ўйнаганимиз боис фарғоналикларни таслим этишимиз шарт эди. Аммо, биринчи бўлим охирларида "Нефтчи" гол ургач рақиб ўз кучига ишониб юборди.

Захирадан майдонга тушиб қўлимдан келганича ҳисобни тенглаштиришга ёрдам беришга ҳаракат қилдим. Олдинда бизни "Динамо"га қарши қийин учрашув кутиб турибди.

Ушбу ўйинда фақат ғалабани кўзлаб майдонга тушамиз. Худо хоҳласа Самарқанддан уч очко билан ортга қайтмоқчимиз"-, деди Турғунбоев.

"Учрашувда ғалаба қозонишга ҳаракат қилдик. Мақсадимизга етишишга кўп имкониятлар бўлди. Бироқ улардан унумли фойдалана олмадик. Айнан шу жихат "Нефтчи" билан ўйинда очко йўқотилишига сабаб бўлди дейишим мумкин.

"Нефтчи" ҳам мавсумга яхши таркиб шакллантирилибди. Навбатдаги беллашувларда ғалаба қозониб, мухлисларимизни хурсанд қилишга астойдил ҳаракат қиламиз", - деди Алиев.


Манба: www.pfcnavbahor.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz