Қайднома

Қидирув

Озил, ҳа, сен - шунақа қўрқоқсан

Озил, ҳа, сен - шунақа қўрқоқсан

  19.03.2017 13:52
  0
  1243
Озил, ҳа, сен - шунақа қўрқоқсан

Португалиялик мутахассисга германиялик шогирдининг айниқса, ўйин чоғи финтларга ҳаддан ортиқ берилиб кетиши ва яккакурашларда ўзини аяши сира ёқмасди.

Озилнинг ёзишича, бир куни мураббий унга очиқ-ошкора дўқ урган: «Биласанми, нима? Сен шунчаки, ғўр гўдаксан. Ҳозироқ ювиниш хонасига жўна, бизга керагинг йўқ».

Дарҳақиқат, Озилнинг индивидуал ўйинга берилиб кетишию, ўз техникасига ортиқча ишониши, шу аснода жамоани, умумий  муваффақият йўлида шахсий кўрсаткичлардан воз кечиши кераклигини унутиб қўйиши Моу ғазабини қўзғатарди. Охир-оқибат, устоз-шогирд ўртасида жиддий  «даҳанаки» жанг юзага келади.

Футболчи ўша можарони қуйидагича баён этган: «Жозе бирданига жаҳл отига минди. «Нима, икки аниқ узатмам етарли, деб ўйлайсанми? Яккакурашларда доимо эҳтиёткорлик қиласан. Ўзингни шунчалик зўр билиб, ички имкониятинг 50 фоизи даражасида тўп сурасан...», дедию, бироз жим туриб, менга тикилди. Ўз навбатида, ундан кўз узмай тураверардим. Шу тариқа биз худди жанг арафасидаги боксчилардек қотиб қолдик. Жозе ўз ҳиссиётларини сездирмасди. Фақат қандай жавоб қайтаришимни кутарди, ундан қанчалик нафратланишимни билишни истарди. Ваҳоланки, уни ҳурмат қилардим».

Бироқ кейинги сафар ярим ҳимоячи ҳам асабларини жиловлай олмайди ва футболкасини устозига қарата отиб юборади. Табиийки, бу қилмишига тезкор жавоб олади: «О-о, таслим бўлмоқчимисан? Ҳа, шунақа қўрқоқсан! Нима истайсан, ўзи? Иссиқ душ остида туришними ёки ёлғиз ўтиришни?

 

Балки жамоадошларинг, мухлислар ва менга қандай ҳунарларинг борлигини кўрсатарсан?» Кейинчалик ярим ҳимоячи Моуриньога тик боқиб, асл хоҳиши нималигини сўрайди. Мураббий эса «Шунчаки, бор маҳоратингни ишга солган ҳолда, тўп суришингни хоҳлайман. Майдонда эркаклардек курашишингни ҳам. Тўпни рақибдан олиб қўйиш учун қандай ҳаракатланишингни ўзинг биласанми? Йўқ? Унда мен кўрсатиб бераман»,-дея оёқлари учида турган ҳолда, қўлларини кўксига қадаб, кийиниш хонаси томон сакрай-сакрай равона бўлади.

Озил «Ўйин сеҳри» автобиографиясида «Барселона»га ўтиш мақсади Хосеп Гвардиола айби билан барбод бўлгани ва «Арсенал»ни отаси хоҳишига кўра танлагани каби кўплаб масалалар хусусида ҳам ҳикоя қилган.

Табиийки, бу қилмишига тезкор жавоб олади: «О-о, таслим бўлмоқчимисан? Ҳа, шунақа қўрқоқсан! Нима истайсан, ўзи? Иссиқ душ остида туришними ёки ёлғиз ўтиришни? Балки жамоадошларинг, мухлислар ва менга қандай ҳунарларинг борлигини кўрсатарсан?»

Содиқжон Раҳмонов тайёрлади


Манба: www.iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz