Қайднома

Қидирув

Дўсту-биродарлар, Игорь Сергеевга ишонайлик!

Дўсту-биродарлар, Игорь Сергеевга ишонайлик!

  19.03.2017 14:14
  1
  2242
Дўсту-биродарлар, Игорь  Сергеевга  ишонайлик!

Баҳор келди, у ҳаммамизга хайрли бўлсин, дилларни қувончларга тўлдирсин. Хусусан, футбол мухлисларининг ҳам бу галги баҳордан умидлари катта. Зеро, миллий жамоамизни олдинда ўта аҳамиятли 2та расмий ўйин кутиб турибди.

Умумий ҳолатга қараб айтсак, Сурия ва Қатар терма жамоаларига қарши кечадиган ўйинларда ҳам бош ҳужумчи роли Игорь Сергеевга топширилса керак. Бас, шундай экан, уни танқид қилавермай, озгина қўллаб-қувватлашимиз жоиз бўлса керак.

Бинобарин, Сергеев худди Александр Гейнрихдек кайфиятга қараб, ўйнайдиган футболчилар сирасидан. Ишончим комил, Игорга муносабат яхши бўлса, у ўз сўзини айтади, албатта. Шу маънода ҳужумчига атаб, алоҳида шеър битдим.

Рақиб дарвозасин кўмиб голларга,

Номингни таблога ёзавер ўғлон.

Терма билан етгин ёруғ кунларга,

Узоқ ва муносиб тўп суравер ўғлон.

 

Ҳали куч-қувватга тўлишинг керак,

Хорижда ҳам порлаб-ёнишинг керак.

Мустаҳкам жой олиб, ўрин бермасдан,

Чин ҳужум қироли бўлишинг керак.

Дарвоза олдида солгин хўп сурон,

Голларинг завқидан семирайлик чунон.

Ўзбек юртидан чиқсин яна бир арслон,

Тан берайлик, барчамиз шодон.

 

Элинг нафратига учрама ҳеч ҳам,

Доимо меҳрин сез гулу бўстонни.

Чет элда тўп сурганингда ҳам,

Ардоқли ўғли бўл, Ўзбекистонни.

Бахтиёр ҲАСАНОВ (Поп тумани).


Манба: www.iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Билдирилган фикрлар


Пойдаси бўламикан???
21.03.2017 15:15

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »

Кун фотоси

Чемпионлар давраси

  • ЎФФ ва ПФЛнинг янги раҳбарияти олиб бораётган ислоҳотларга қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz