Қайднома

Қидирув

«Газпром» нинг «Футбол дўстлик учун» лойиҳасининг 5-мавсуми старт олди

«Газпром» нинг «Футбол дўстлик учун» лойиҳасининг 5-мавсуми старт олди

  19.03.2017 17:15
  0
  95
«Газпром» нинг «Футбол дўстлик учун» лойиҳасининг 5-мавсуми старт олди

Куни кеча “Газпром” — ФИФА ва Футбол бўйича 2018 жаҳон чемпионатининг расмий ҳамкори — “Футбол дўстлик учун” халқаро болалар лойиҳасининг шу йил 26 июн кунидан бошлаб 3 июл кунигача Санкт-Петербургда (Россия) бўлиб ўтадиган  бешинчи мавсуми старт олганини эълон қилди.

2017 йилда лойиҳанинг жўғрофияси анча кенгайди: иштирокчи-мамлакатлар сони -32 тадан 64 тагача икки ҳисса кўпайди. Бу йил илк бор “Футбол дўстлик учун” лойиҳасида Мексика ва АҚШ дан келадиган болалар иштирок этадилар. Шундай қилиб, лойиҳа тўртта қитъа –Африка, Евроосиё, Шимолий ва Жанубий Американинг ёш футболчиларини бирлаштирди.

Бешинчи мавсум янгича форматда ўтади. Ҳар хил мамлакатларнинг футбол клубларини ифода қиладиган жамоалар ўрнига ёш футболчилар саккизта байналмилал терма – Дўстлик Терма жамоаларига бирлаштириладилар.

Бугун очиқ қуръа ташлаш давомида  терма жамоаларнинг мамлакатлар бўйича таркиби, шунингдек иштирокчи-мамлакатларнинг вакиллари учун ўйин позициялари аниқланди. Ўйинчиларни якка тартибда танлаб олиш ”Дўстлик эстафетаси” доирасида ўтади. “Футбол дўстлик учун” лойиҳасининг халқаро ташкилий қўмитаси миллий футбол федерациялари билан биргаликда 2017 йилда ўз мамлакатларини ифода қиладиган  ёш футболчиларни танлаб оладилар. Саккиз кишилик жамоалар 12-14 ёшли ўғил ва қиз болалар, шу жумладан имконияти чекланган болалардан шакллантирилади.

Қуръа ташлаш интернет-конференция режимида ўтди. Маросимда Дўстлик Терма жамоаларининг қуйидаги ёш тренерлари қатнашдилар: Михаил Бабич (16 ёш, Россия), Рене Ламперт (15 ёш, Словения), Стефан Максимович (15 ёш, Сербия), Фелипе Соарес (17 ёш, Португалия), Чарли Суи (12 ёш, Хитой), Эльвира Херцог (16 ёш, Швейцария), Игорь Грицюк (14 ёш, Украина) ва Брендон Шабани (15 ёш, Буюк Британия), шунингдек лойиҳанинг Халқаро матбуот-маркази вакили Лилия Матсумото (15 ёш, Япония).

“Мен 2016 йилги мавсумда ўйинчи сифатида иштирок этган эдим. Лойиҳанинг бир бўлаги бўлиш- бу лойиҳанинг ҳар бир ёш элчиси учун янги имкониятларни очиб берадиган улкан муваффақият. Агар ёшим 12 да бўлса, янги мавсумнинг иштирокчиси бўлиш ва бошқа йигитлар билан бирга футбол майдонининг майсазорида тўп тепиб ўйнаш учун қўлимдан келган ҳамма нарсани қилган бўлар эдим!, - -деди “Марибор” ФК ёшлар таркибининг асосий ўйинчиси Рене Ламперт.

25 апрел куни Халқаро Футбол ва Дўстлик кунини нишонлаш доирасида ўн мингларча болалар ва катталар дастур иштирокчиларига қўшиладилар. Уларнинг ҳар бири лойиҳанинг расмий рамзи - тенглик ва соғлом турмуш тарзига ихлосмандликнинг рамзий ифодаси бўлиб хизмат қиладиган, кўк ва яшил рангли иплардан таркиб топган дўстлик Билагузугини бойлайдилар. 

1 июл куни Санкт-Петербургда Дўстлик учун Футбол бўйича Халқаро Чемпионат бўлиб ўтади,  унинг доирасида турли миллат, жинсга мансуб ва жисмоний имкониятларга эга ёш ўйинчилардан таркиб топган жамоалар майдонга тушишади.

2 июл куни Бешинчи “Футбол дўстлик учун”  Халқаро Форуми бўлиб ўтади, унда болалар машҳур футболчилар ва журналистлар билан биргаликда лойиҳа қадриятларининг турли мамлакатларда илгари сурилиши масалаларини муҳокама қиладилар.

“Футбол дўстлик учун” лойиҳасининг охирида Форум иштирокчилари “Санкт-Петербург Арена” стадионида Конфедерациялар кубоги -2017 финал ўйинини томоша қиладилар.

Анъана бўйича, бутун мавсум давомида Халқаро болалар матбуот-маркази иш олиб боради. Ёш журналистлар катта ёшдаги мухбирлар билан бир қаторда барча муҳим тадбирларга қатнашадилар.

“Газпром” келажакка мўлжалланган дунё миқёсидаги лойиҳаларни амалга оширмоқда ва “Футбол дўстлик учун” бунга айнан мувофиқ келади. Атиги тўрт йил мобайнида иштирокчи – мамлакатларнинг сони саккиз маротаба кўпайди. Бу йил Санкт-Петербургда бир пайтнинг ўзида тўрт қитъанинг ёш футболчилари учрашишади. Бу эса ижтимоий лойиҳамизнинг қадриятлари бутун сайёрамиздаги болалар ва ўсмирлар учун тушунарли ҳамда муҳим эканлигини билдиради”, -деди “Газпром” ОАЖ Бошқарувининг раиси Алексей Миллер.   

 “Газпром”нинг ташаббуси – бутун дунёдаги болаларни тинглаш имкониятини беради. Биз “Футбол дўстлик учун” дастурининг мақсадлари ва энг муҳим қадриятларини 100 фоиз қуллаб-қувватлаймиз". Биз дастур ташкилий қўмитасининг Футбол бўйича FIFA 2018 жаҳон чемпионатигача барча ташаббусларига кўмаклашишдан жуда хурсанд бўламиз”- деди ФИФА тижорат директор Флипп Ле Флок

 

Маълумотнома

         “Футбол дўстлик учун” халқаро болалар ижтимоий дастури “Газпром” ОАЖ томонидан “Газпром-болалар учун” глобал ижтимоий дастури доирасида амалга оширилмоқда. Лойиҳанинг мақсади - болалар футболини ривожлантириш, ҳар хил мамлакатларнинг болалари ўртасида толерантликни ва ҳар хил маданиятларга ҳамда миллатларга нисбатан ҳурмат ҳиссини тарбиялаш. Иштирокчилар қўллаб-қувватлайдиган ва илгари сурадиган муҳим қадриятлар: дўстлик, тенглик, одиллик, соғлиқ, тинчлик, фидокорлик, ғалаба, анъаналар ва шон-шараф.

         Ҳар йилги “Футбол дўстлик учун” Халқаро форуми лойиҳанинг бош воқеаси бўлиб ҳисобланади, унда бутун дунёдан келган ёш футболчилар тўпланади ва ОАВ вакиллари ҳамда машҳур футболчилар билан бирга қадриятларга бутун жаҳонда амал қилиниши масалаларини муҳокама қилишади.

 

“Футбол дўстлик учун” лойиҳасининг махсус мукофот – “Тўққиз қадрият” кубоги. Бу ғаройиб  ўлжа ҳар йили лойиҳанинг қадриятларини ҳаётга татбиқ этадиган ижтимоий ташаббусларни амалга ошираётганлиги учун профессионал футбол клубларидан бирига топширилади. Ғолибни “Футбол дўстлик учун”  лойиҳасида иштирок этувчи мамлакатларнинг барчасида бўлиб ўтадиган овоз бериш йўли билан лойиҳанинг ёш элчилари танлайдилар. 

Ҳар йили лойиҳага бутун жаҳон бўйлаб минглаб иштирокчилар қўшилмоқдалар. Лойиҳанинг амалга оширилиши мобайнида унинг жўғрофияси анча кенгайди – 2013 йилда 8 мамлакат қатнашган бўлса, 2017 йилда 64 мамлакат иштирок этади. Юзлаб ёш футболчилар “Футбол дўстлик учун” ҳаракатининг ва ўз мамлакатларида унинг қадриятларининг элчиларига айланмоқдалар. “Футбол дўстлик учун” лойиҳасининг рамзи – Дўстлик Билагузугини – бутун жаҳон бўйлаб 400 мингдан зиёд инсонлар, шу жумладан болалар, катталар, машҳур спортчилар ва журналистлар, артистлар ва сиёсатчилар ва ҳар хил мамлакатларнинг президентлари  тақиб юрадилар.

2017 йилда лойиҳанинг иштирокчилари бўладиган мамлакатлар: Австрия, Озарбайжон, Жазоир, Аргентина, Арманистон, Бангладеш, Беларусь, Бельгия, Болгария, Боливия, Бразилия, Буюк Британия, Венгрия, Венесуэла, Вьетнам, Гана, Германия, Греция, Дания, Миср, Ҳиндистон, Ироқ, Эрон, Исландия, Испания, Италия, Қозоғистон, Қирғизистон, Хитой, Корея, Латвия, Ливия, Литва, Македония, Мексика, Мозамбик, Нидерландия, Норвегия, Покистон, Польша, Португалия, Россия, Руминия, Сербия, Сингапур, Словакия, Словения, Сурия, АҚШ, Тожикистон, Танзания, Туркманистон, Туркия, Украина, Уругвай, Ўзбекистон, Финляндия, Франция, Хорватия, Чехия, Швейцария, Эстония, Япония, ЖАР.

 “Газпром” — глобал энергетика компанияси. Асосий фаолият йўналишлари —газ, газ конденсати ва нефть геологик қидирув ишлари, қазиб олиш, ташиш, сақлаш, қайта ишлаш ва сотиш (шу жумладан мотор ёқилғиси сифатида),  шунингдек иссиқлик ва электр қувватини ишлаб чиқариш ва сотиш. Компания Россия ҳудудида, Африка, Яқин Шарқ, Европа, Лотин Америкаси, Ўрта, Жанубий ва Жануби-шарқий Осиё мамлакатларида фаолият кўрсатади.

“Газпром” табиий газ захираларининг миқдори ва уни қазиб олиш ҳажмлари бўйича жаҳондаги энг йирик компания бўлиб ҳисобланади, газ россиялик истеъмолчилар ва 30 дан зиёд мамлакатларга етказиб берилади. “Газпром” Россиянинг етакчи нефть ишлаб чиқарувчилари тўртлигига киради, иссиқлик электр энергетикасида ўрнатилган қувватлар ҳажми бўйича биринчи ўринни эгаллайди,  шунингдек иссиқлик қувватини ишлаб чиқариш бўйича жаҳонда пешқадам бўлиб ҳисобланади.  

Ишлаб чиқариш фаолиятини фаол ривожлантириш билан бир қаторда “Газпром” ижтимоий лойиҳаларга улкан эътиборини қаратади. Компания кўплаб халқаро ҳамда Россия миқёсидаги спорт ташкилотлари ва тадбирларини қўллаб-қувватлайди.  


Манба: www.iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

Жамоа Ў О
1 Челси 28 69
2 Тоттенхэм 28 59
3 Манчестер Сити 28 57
4 Ливерпуль 29 56
5 Манчестер Юнайтед 27 52
6 Арсенал 27 50
7 Эвертон 29 50
8 Вест Бромвич 29 43
9 Сток Сити 29 36
10 Саутгемптон 27 33
11 Борнмут 29 33
12 Вест Хэм 29 33
13 Бёрнли 29 32
14 Уотфорд 28 31
15 Лестер 28 30
16 Кристал Пэлас 28 28
17 Суонси 29 27
18 Халл Сити 29 24
19 Мидлсбро 28 22
20 Сандерленд 28 20
тўлиқ маълумот »

Кун фотоси

МТЖ бугун Қатарга қарши сўнгги машғулотни ўтказди

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

© "Interfutbol.UZ". © 2006-2017. Мобил версия
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.
uzbektop.ru ByTOP.info WAPLOG.TOP
aiwe.ru  - Рейтинг мобильных сайтов Rutop.info - Бесплатный рейтинг сайтов. Рейтинг лучших WAP сайтов imtop.su daxshat.top Uzbekona.TopWmSTAT.RuStatok.nettop.realuz.ru