Қайднома

Қидирув

Ўротоқлик учрашуви

Ла-Лига: «Барселона» ишончли ҳисобда «Валенсия»дан устун келди ва бошқа натижалар

Ла-Лига: «Барселона» ишончли ҳисобда «Валенсия»дан устун келди ва бошқа натижалар

  20.03.2017 03:23
  0
  191
Ла-Лига: «Барселона» ишончли ҳисобда «Валенсия»дан устун келди ва бошқа натижалар

Испания Ла-лигасининг 28-туридан ўрин олган яна учта учрашув бўлиб ўтди. Асосий эътибор «Камп Ноу»даги учрашувга қаратилди.

Ўз уйида «Валенсия»ни қабул қилган, «Барселона» аввалига тўп ўтказиб юборди, кейин Луис Суарес ва Лионель Месси томонидан киритилган голлар эвазига ҳисобда олдинга чиқиб олганди. Бироқ собиқ «барсачи» Мунир биринчи бўлимдаёқ ҳисобни тенглаштирди. Бутун таймни бир киши кам бўлиб ўтказган, «Валенсия» иккинчи бўлимда рақибда дош бера олмади. Месси ва Андре Гомеш томонидан киритилган голлар Энрике шогирдларига навбатдаги уч очкони тақдим этди.

Ушбу ғалабадан кейин «Барселона» ҳисобидаги очколар сони 63тага етди. Эндиликда жамоа «Реал»дан икки очко ортда қолмоқда. Аммо мадридликлар битта ўйин кам ўтказишган.

Шунингдек бу турда яна икки учрашув бўлиб ўтди. «Сельта» «Депортиво» меҳмони бўлиб, ғалаба билан қайтган бўлса, «Спортинг» «Гранада»ни мағлуб этиши учун 7 дақиқа ичида 3та гол киритиши етарли бўлди.

Испания Ла-лигаси, 28-тур

Барселона – Валенсия 4:2 (2:2)
Голлар:
 Суарес (35), Месси (45, пенальти, 52), Андре Гомеш (89) – Мангаля (29), Мунир (45+1).
Барселона: тер Штеген, Суарес, Пике, Умтити, Иньеста, Маскерано, Ракитич (Серджи Роберто, 65), Рафинья (Андре Гомеш, 74), Бускетс, Неймар, Месси.
Валенсия: Диего Алвес, Мангаля, Гарай, Гайя, Жоау Канселу (Баккали, 84), Парехо, Перес, Орельяна (Абденнур, 46), Солер, Монтойя, Мунир (Дзадза, 73).
Огоҳлантиришлар: Перес (24), Мангаля (39), Парехо (43), Иньеста (67), Андре Гомеш (77), Месси (86), Монтойя (90+1).
Четлатиш: Мангаля (44).

Депортиво – Сельта 0:1 (0:0)
Гол: 
Аспас (74).
Депортиво: Люкс, Хуанфран, Аррибас, Альбентоса, Луизинью, Бергантиньос, Москера, Гама (Хиль, 60), Борхес, Фажр (Чолак, 77), Хоселу (Андоне, 66).
Сельта: Альварес, Мальо, Кабраль, Ронкалья, Кастро, Радоя, Эрнандес, Аспас, Васс (Хосабед, 87), Бонгонда (Систо, 71), Гвидетти (Бовю, 12).
Огоҳлантиришлар: Кабраль (14), Луизинью (56), Мальо (65), Люкс (75), Москера (80), Эрнандес (83), Систо (86), Чолак (90).

Спортинг Хихон – Гранада 3:1 (0:0)
Голлар: 
Траоре (60), Бабен (64), Кармона (67) – Ингасон (51).
Спортинг Хихон: Мариньо, Дуглас Перейра, Хорхе Мере, Бабен, Канелья, Альварес, Микель Весга, Родригес (Траоре, 56), Кармона, Кастро (Нди, 80), Бурги (Лопес, 84).
Гранада: Очоа, Фулькье, Сонье, Ингасон, Сильва, Куэнка (Кравец, 67), Карсела-Гонсалес, Агбо, Ангбан (Серджи Сампер, 76), Перейра, Бога (Малле, 76).
Огоҳлантиришлар: Ангбан (37), Фулькье (60), Дуглас Перейра (65), Ингасон (81), Малле (86), Хорхе Мере (90).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

Жамоа Ў О
1 Челси 28 69
2 Тоттенхэм 28 59
3 Манчестер Сити 28 57
4 Ливерпуль 29 56
5 Манчестер Юнайтед 27 52
6 Арсенал 27 50
7 Эвертон 29 50
8 Вест Бромвич 29 43
9 Сток Сити 29 36
10 Саутгемптон 27 33
11 Борнмут 29 33
12 Вест Хэм 29 33
13 Бёрнли 29 32
14 Уотфорд 28 31
15 Лестер 28 30
16 Кристал Пэлас 28 28
17 Суонси 29 27
18 Халл Сити 29 24
19 Мидлсбро 28 22
20 Сандерленд 28 20
тўлиқ маълумот »

Кун фотоси

Роналду терма жамоа тўпурарлари баҳсида 4-ўринга кўтарилди

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

© "Interfutbol.UZ". © 2006-2017. Мобил версия
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.
uzbektop.ru ByTOP.info WAPLOG.TOP
aiwe.ru  - Рейтинг мобильных сайтов Rutop.info - Бесплатный рейтинг сайтов. Рейтинг лучших WAP сайтов imtop.su daxshat.top Uzbekona.TopWmSTAT.RuStatok.nettop.realuz.ru