Қайднома

Қидирув

Ибрагимович кейинги мавсумда ҳам «МЮ»да қолишга тайёр

Ибрагимович кейинги мавсумда ҳам «МЮ»да қолишга тайёр

  20.03.2017 05:47
  0
  671
Ибрагимович кейинги мавсумда ҳам «МЮ»да қолишга тайёр

Швециялик ҳужумчи Златан Ибрагимович кейинги мавсумда ҳам «Манчестер Юнайтед»да қолишга тайёр. The Sun хабарига кўра, бунинг учун клуб унинг маоши миқдори ошириб, Уэйн Руни ва Поль Погбаники билан тенглаштириб бериши керак.

Ибрагимович «Манчестер Юнайтед» билан ўтган йилнинг ёзида «1+1» шаклида шартнома тузганди. 35 ёшли футболчи шартномани узайтиришга рози, бунинг учун у жамоада энг юқори маош олувчи 3 футболчидан бирига айланиши керак. Ҳозирда Уэйн Руни ва Поль Погба ҳафтасига 300 минг фунт миқдоридаги маош билан таъминланган. Ибрагимовичнинг ҳозирги кундаги маоши эса ҳафтасига 260 минг фунтни ташкил этади.

Бундан олдинроқ ушбу футболчи учун АҚШ ва Хитойдан кўп миллионлик шартномалар таклиф қилинаётгани ҳақида хабарлар берилганди.

Жорий мавсумда Ибрагимович «Манчестер Юнайтед»нинг барча турнирлари доирасида 41 учрашувда майдонга тушган ва 26 гол урган.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz