Қайднома

Қидирув

Мўжиза мисол… Ёхуд Олий лига учинчи турининг тўлиқ шарҳи

Мўжиза мисол… Ёхуд Олий лига учинчи турининг тўлиқ шарҳи

  20.03.2017 16:22
  0
  1292
Мўжиза мисол… Ёхуд Олий лига учинчи турининг тўлиқ шарҳи

Олий лиганинг 3-турини мўъжизага қиёсласак, бунга қарши чиқадиганлар кўп топилмаса керак. Масалан, ушбу тур баҳслари деярли меҳмонларга аталди. Қатор-қатор қизил карточкаларни айтинг... Тур ўйинларининг 2 ҳафта олдин бошланганию, қачон якунига етиши номаълум бўлиб қолаётгани эса алоҳида масала. Буларнинг барчаси Ўзбекистон чемпионати 3-турига боғлиқ. Аммо ҳаммаси шугина эмас. Дўстлар, мавсум энди бошланмоқда. Модомики, тизимда бирор ўзгариш юз бермаса, бундай «мўъжиза»лардан кўпига гувоҳ бўлишимиз муқаррар...

Нодир сценарий бўйича. Ўтган ҳафта «Қўқон-1912» ва «Сўғдиёна» клубларининг ўз уйларида ғолиб чиқишганини айтмаса, қолган учрашувларда меҳмонлар омади чопди. Айниқса, «Сўғдиёна»нинг «Олмалиқ»ни енгганига алоҳида таъриф бериш керак. Бундай ирода ва ғалабага Европа клублари ҳам ҳавас билан боқишарди. Ҳарқалай, бу даражадаги «ўткир» сценарий кучли бешлик сирасига кирувчи чемпионатларда ҳам кузатилавермайди. Шунингдек, «Нефтчи»нинг сафарда «Навбаҳор» билан дуранг ўйнаганини ҳам таъкидлаш ўринли. Кимдир янги мавсумда «Пахтакор»нинг ўзига келишини кутаётган бўлса, катта силжишга илҳақ қарамай тургани маъқул. Зеро, «шерлар» 3-турда ўз майдонларида биринчи лигадан энди чиққан «Динамо»га 3 очко бериб қўйишди.

Карточкалар бунча кўп? 3-турнинг энг ажойиб баҳслари шанба оқшомида кузатилди. Эътибор қаратинг, шу куни 4тагина ўйинда умумий ҳисобда 5та (!) қизил карточка кўрсатилди. Бу нимадан далолат? Ҳаммаси «воҳа дербиси» саналган «Шўртан» - «Машъал» баҳси билан бошланди. Учрашувнинг 67-дақиқасида Зоҳир Қўзибоев майдондан четлатилди. Қарангки, бу йўқотиш муборакликларнинг 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишларига асло халал бермади. Чунки ҳаммаси биринчи бўлимдаёқ ҳал бўлиб улгурганди. Кейинги четлатишлар «Бухоро» ва «Обод» ўртасида кечган ўйинда рўй берди. Аниқроғи, бу учрашувда бир йўла икки футболчи ўз рўпарасида ҳакамнинг қизил тусли қоғозини кўрди. Ҳа, 90Қ3-дақиқа ҳакам Бахтиёр Намозов учун «сермаҳсул» келди. У «Бухоро»дан Роббим Ҳасанов, «Обод»дан эса Наврўз Ҳаи­повни муддатидан бироз вақтлироқ кийиниш хонасига «жўнатди». Четлатишлар силсиласи «Сўғдиёна» - «Олмалиқ»  учрашувида давомийлик олди. Қизиқ томони, бу сафар ҳам айнан сўнгги дақиқаларда ва ҳар икки жамоадан бир нафардан футболчи «қизил» билан жазоланди. Афтидан, ҳакамлар ўйинни «синдирмаслик» учун сўнгги дақиқага қадар сабр қилишган, аммо бошқа илож қолмагач, ахийри чўнтак кавлаб, қизил карточкани олишга мажбур бўлишган, чоғи...

Соф чалкашлик. Ўзбекистон чемпионати 3-тури шундай таассурот уйғотдики, унда аниқликдан кўра, мавҳумлик кўпроқдек. Шарҳимиз кириш қисмида тур ҳали якунига етмаганини тилга олдик. Энг тушунарсиз томони, қолдирилган ўйинларнинг янги муддати ҳам номаълум. Бу учрашувлардан бирида етакчилар - «Бун­ёдкор» ва «Насаф»нинг ўзаро тўқнаш келиши лозимлиги эса вазиятни янада чигаллаштиради. Шунингдек, «Металлург» - «Локомотив» учрашуви аҳамияти ҳам у қадар паст эмас. Айнан шу 2та баҳсга қараб, 3-тур бўйича тўлиқ тасаввур ҳосил қилиш мумкин. Бироқ бунинг учун энди кутишга тўғри келади. Аммо қанчалиги мавҳум... Гарчи тур ўйинлари чала қолган бўлса ҳамки, мусобақа жадвалида катта ўзгариш кузатилгани йўқ. Ахир «Локомотив» ва «Насаф» клублари биттадан кам ўйин ўтказганига қарамай, 2-3-ўринларни эгаллаб турибди, барибир. Пешқадамлик эса «Пахтакор»ни пойтахтда уялтирган «Динамо» қўлида - ҳақли равишда.

Мезбонлик фактори. Ўтган ҳафта фақат 2та ўйинда мезбонлар ғалаба қозонишганини айтдик. Тан олиш лозим, «Қўқон-1912» ва «Қизилқум» ўртасидаги учрашув олдидан майдон эгаларининг имкониятлари у қадар юқори баҳоланмаётган эди. Ҳарқалай, Навоий жамоаси таркибини анча кучайтирган ва унинг сафарда ижобий натижа қайд этиши кутилаётганди. Аммо барчаси бошқача кўриниш олди. Нўъмон Ҳасанов шогирдлари стадион тўла мухлислар қаршисида ўзларини кўрсатиш ишқида борларини беришди. Якунда уларнинг ҳаракатлари бесамар кетмади - Мурод Холмуҳаммедов тўпни «аут»дан ташлаб бергач, у сербиялик Филипп Райевацга насиб этди ва ҳужумчи «Қизилқум» дарвозасини ўққа тутиб, қўқонликларга мавсумдаги илк ғалабани тортиқ қилди.

Тур қаҳрамони - Раду Рогак. «Динамо»нинг ғалабасида бирор футболчини алоҳида кўрсатиш нотўғри аслида. Чунончи, «Пахтакор» асосан жамоавий ўйин ва бирдамлик эвазига доғда қолдирилди. Аммо ўйинда асосий босим ҳимоя зиммасига тушганини ҳисобга олиш керак. Молдовалик легионер Раду Рогак эса бу босимга нафақат дош берди, балки зарур вақтда ҳужумга қўшилиб, ўртадаги 3 очко тақдирини ҳал қилган ягона гол муаллифига айланди. Шундай экан, уни бемалол тур қаҳрамони сифатида таърифлашимиз мумкин. Ишончимиз комил, агар «Динамо» шу таҳлит ўйнашда давом этса, мавсум охирига қадар жамоанинг кўплаб футболчилари тур қаҳрамонлари сафидан жой олишади. Ахир «Динамо» 17 йил мобайнида «Пахтакор»ни сафарда илк марта мағлуб этиш уддасидан чиқди. Бас, унинг футболчилари шундай мавсумда қаҳрамон рутбасини олишмаса, қачон олишади?

АБДУЛЛОҲ

ТУР ИҚТИБОСЛАРИ

-  «Динамо» таркиби тўлиқ йиғилганига энди 2 ҳафта бўлди ва сўнгги 10 кунда 3та ғалабага эришилгани ажойиб натижадир. Олег ТЮЛКИН («Динамо» бош мураббийи).

- Мағлубиятга жамоанинг руҳан тайёр эмаслиги сабаб бўлди. Айбни ўз зиммамга оламан... Григорий КОЛОСОВСКИЙ («Пахтакор» бош мураббийи).

-  Дерби мухлисларга ёқди, аммо мураббийлар анча қийналишди. Босимга қаранг... Андрей ФЁДОРОВ («Нефтчи» бош мураббийи).

-  Ёш болаларча хато қилдик ва бунинг оқибатида голлар қўйиб юбордик. Рақиб дарвозамизни 3 бора ишғол қилган экан, ўйиндан кўнглим тўлиши мумкинми? Виктор КУМИКОВ («Олмалиқ» бош мураббийи).

-  Кумиковни яхши биламан, у ҳар бир вазиятдан фойдаланадиган мураббий. Шунга яраша, ўйин­га пухта тайёргарлик кўрдик. Даврон ФАЙЗИЕВ («Сўғдиёна» бош мураббийи).

- Табиийки, форвардлардан гол талаб қиламан. Ҳа, Йованович бугун ўз номига гол ёзиб қўйди, лекин пенальтидан. Энди унинг ўйин ҳолатидан ҳам дарвозани ишғол қилишини истайман. Йовановични 2016 йилги ўйинларидан келиб чиқиб, жамоага таклиф этганмиз. У самарадорликни ошириши шарт. Илҳом МЎМИНЖОНОВ («Навбаҳор» бош мураббийи).

«ПАХТАКОР» - «ДИНАМО» - 0:1 (0:0)

12 март. Тошкент. 2117 томошабин.

Ҳакамлар: О.Толибжонов (Тошкент)-8,5; Ж.Сарсенов (Нукус)-8,2; Б.Канназаров (Нукус)-8,4; С.Абдураҳмонов (Тошкент)-8,0.

Гол: Р.Рогак (88).

Огоҳлантиришлар: А.Аҳмедов (84), Д.Ҳошимов (85) - Ш.Холматов (76).

Энг яхши ўйинчилар: Ж.Искандеров - М.Наумов.

Назоратчи: О.Дачев (Тошкент).

Комиссар:В.Лёткин.

----------------------------------------------------------------------

«НАВБАҲОР» - «НЕФТЧИ» - 1:1 (0:1)

16 март. Наманган. 18992 томошабин.

Ҳакамлар: Р.Эрматов (Тошкент)-9,0; А.Расулов (Тошкент)-9,0; Ж.Саидов (Тошкент)-9,0; А.Лупашко (Тошкент)-9,0.

Голлар: Н.Йованович (77-пен.) - Д.Комаровский (41).

«Навбаҳор»: 30. А.Омонов, 2. А.Саматов (11. А.Султонов, 84), 5. Ғ.Комилов, 7. О.Қиличев (77. А.Турғунбоев, 66), 9. Д.Жабборов, 10. М.Саидов, 19. М.Ғофуров,

21. А.Алиев, 32. Ж.Меҳмонов (33. Т.Шамсиддинов, 57), 44. Д.Станоевич, 84. Н.Йованович.

«Нефтчи»: 1. Ў.Юсупов, 2. С.Концевой, 5. Ҳ.Каримов, 8. У.Қодиров, 9. Ш.Ҳакимов, 11. А.Махсталиев

(30. С.Абдужабборов, 77), 14. Т.Луцевич,

15. Ҳ.Ғофуров, 17. М.Музаффаров (22. Ф.Ҳасанбоев, 79), 20. Д.Эрматов, 55. Д.Комаровский (18. Ж.Расулов, 69).

Огоҳлантиришлар: О.Қиличев (48), А.Турғунбоев (83) - Ш.Ҳакимов (15), С.Концевой (28), А.Махсталиев (52), Ў.Юсупов (75), Ҳ.Каримов (86).

Энг яхши ўйинчилар: А.Омонов - Ў.Юсупов.

Назоратчи: А.Клепиков (Тошкент).

Комиссар: Н.Лутфулин.

Ўйиндан кейинги фикрлар:

Андрей Фёдоров («Нефтчи» бош мураббийи): - Бугунги ўйин дерби мақомига тўлиқ мос келди. Кўрсатилган футбол мухлисларга хуш ёққани тайин. Аммо мураббийларга осон бўлмади. Кескин кураш кучли босимни таъминлади. Ўзи мазкур учрашувга алоҳида тайёргарлик кўргандик. Зеро, икки рақиб ўртасидаги ўйинлар доимо муросасиз ва кескин руҳда ўтади. Футболчиларимиз ҳаракатлари ва матонатларидан қониқдим. Балки ўйлаган режаларимиз тўлиқ амалга ошмагани сабаб, нимадир ўхшамагандир. Дейлик, майдон эгалари ҳаво орқали тўп оширишлари билан кўп ташвиш туғдиришди. «Навбаҳор»нинг бўйдор ҳужумчилари «иккинчи қават»да яхши ўйнашди, айниқса, Йованович. Бу масалада анча қийналдик. Масалан, пенальти белгиланган вазиятда шундай ҳолат кузатилди. Энди барчасини қайта кўриб чиқиб, қаерда хатога йўл қўйганимизни ўрганиб чиқамиз. Эҳтимолки, ўйин ҳарорати баландлиги боис, жамоаларнинг хато ва камчиликлари кўзга ташланмагандир. Ўзим футболчилик даврида дерби баҳсларида кўп бора майдонга тушганман. Ўша пайтлардан буён бу икки рақиб қарама-қаршилиги шиддатли кечади. Хулоса - ўйин эмас, футболчиларимизнинг бор имкониятларини ишга солишгани хурсанд қилди. Тан оламан, ўзимиз ўйлаган даражада тўп суришимизга «Нав­баҳор» имкон бермади. Натижа бизни қониқтирди, аммо кўрсатган ўйинимиздан келиб чиқиб айтсам, 2 очко йўқотдик. Аслида Наманганга ғалаба илинжида келгандик...

Илҳом Мўминжонов («Навбаҳор» бош мураббийи): - Афсус, рақибнинг дастлабки ва бутун баҳс давомидаги ягона бурчак тўпидан кейин гол қўйиб юбордик. Ўша вазиятда футболчиларимиз бир муддат диққат-эътиборни йўқотишгани қимматга тушди. Табиийки, «Водий дерби»сига жиддий тайёргарлик кўргандик. Дейлик, «Нефтчи»нинг ҳар бир чизиқда намойиш этадиган ўйинини махсус тайёрланган видеоролик орқали футболчилар билан бирга ўрганиб чиқдик. Бугун шогирдларимга ҳужумда совуққон ҳаракатланиш хислати етишмади. Бундан ташқари, омадимиз бироз чопмади. Ахир рақиб дарвозаси олдида қатор хавфли вазиятларни юзага келтирдик. Йигитларга дастлабки 15 дақиқада гол уришга интилишлари зарурлигини айтгандим. Футболчиларга худди Навоийда «Қизилқум»га қарши кечган баҳсдаги каби тўп суришгани учун раҳмат. Муҳими, ирода намойиш этиб, дурангни таъминлашди. Охирги 5-6 дақиқа ичида ғалабани илиб кетиш илинжида тўпни олдинга тепиб ўйнаганимиз учун бу вақт­да ҳаракатларимиз бироз ўхшамади. Қолган дақиқаларда эса шогирдларим аниқ тўп ошириш орқали ўйнашди. Ҳа, ҳужум ҳаракатларимизда бироз оқсоқлик кузатилмоқда. Машғулотларда бу каби хато ва камчиликларни бартараф этиш устида иш олиб борамиз. Ортда қолган 3та ўйинда ҳужум чизиғида тўп сурмайдиган Саидов, Ғофуров ва Комилов гол уришди. Табиийки, форвардлардан гол талаб қиламан. Ҳа, Йованович бугун ўз номига гол ёзиб қўйди, лекин пенальтидан. Энди унинг ўйин ҳолатидан ҳам дарвозани ишғол қилишини истайман. Йовановични 2016 йилги ўйинларидан келиб чиқиб, жамоага таклиф этганмиз. У самарадорликни ошириши шарт. Ўз навбатида, ҳимояда ҳам камчиликлар бор. Мақсадимиз - ҳар бир учрашувда дарвозамиз дахлсизлигини таъминлаш. Лекин 3та учрашувда 4та гол қўйиб юбордик. Навбатдаги турда 3та турда 100 фоизлик натижа қайд этган жамоага қарши майдонга тушамиз. Қандай ҳолат бўлишидан қатъий назар, «Динамо» билан ўйинда фақат ғалабани кўзлаймиз. Ҳаттоки, дуранг ҳам бизни қониқтирмайди. Чунки энди ортга йўл йўқ.

Рўзимбой Аҳмедов бетоблиги сабаб, машғулотларда қатнашолмади ва тўлиқ соғайиб улгурмагани боис, уни қайдномага киритмадик. Бугун бу ҳужумчимиз йўқлиги ҳам билинди.

«ШЎРТАН» - «МАШЪАЛ» - 0:2 (0:2)

18 март. Ғузор. 4751 томошабин.

Ҳакамлар: В.Коваленко (Тошкент)-9,0; Р.Серазетдинов (Тошкент)-8,8; Н.Рўзимов (Тошкент)-8,8; Н.Қосимов (Қарши)-9,0.

Голлар: С.Раҳмонов (7-пен.), З.Тўраев (36).

Амалга оширилмаган пенальти: И.Таран (64, Ш.).

«Шўртан»: 1. Э.Тожибоев, 3. А.Ғуломхўжаев, 9. И.Таран, 11. З.Полвонов, 14. У.Эшмуродов, 15. О.Жўрабоев,

18. Э.Бойматов, 22. С.Ҳамроев (29. Қ.Нурметов, 77),

27. С.Собирхўжаев, 77. О.Нарзуллаев, 88. А.Холматов (18. М.Муродов, 46).

«Машъал»: 35. Ж.Илёсов, 3. С.Раҳмонов, 9. Ж.Убайдуллаев, 13. Ш.Шайманов, 18. А.Шодмонов, 19. З.Қўзибоев, 22. Б.Қосимов, 44. А.Бегимқулов, 55. А.Агалиев,

77. А.Олимов (10. Ҳ.Муртазоев, 63), 90. З.Тўраев

(6. М.Камолов, 71).

Огоҳлантиришлар: И.Таран (41), С.Ҳамроев (67), О.Нарзуллаев (81), А.Ғуломхўжаев (83) - Ж.Илёсов (90Қ1).

Четлатиш: З.Қўзибоев (67, М.).

Энг яхши ўйинчилар: С.Собирхўжаев - Ж.Илёсов.

Назоратчи: О.Рубаков (Тошкент).

Комиссар: А.Иноятов.

Александр Хомяков («Машъал» бош мураббийи): - Қизиқарли ўйин. «Шўртан»нинг кучли ва кучсиз томонларини яхши билардик. Биринчи бўлимда 2та гол урганимиз қўл келди. Аммо Қўзибоевнинг майдондан четлатилиши қийинчилик туғдирди. Йигитларга раҳмат, улар ғалабани сақлаб қолишди. Натижадан қониқдим. Аслида «Шўртан» сафида тажрибали футболчилар кўпчиликни ташкил қилишади. Биз бугун ёшларимизнинг чаққон ҳаракатларига кўпроқ эътибор қаратдик ва бу самара берди. Ўз ўрнида, Ўзбекистон халқини Наврўз байрами билан табриклайман.

Александр Волков («Шўртан» бош мураббийи): - Аввало, барча мухлислар ва халқимизни яқинлашаётган байрам билан табриклайман. Бугун омадимиз чопмади. Ҳа, биринчи бўлимда бизга бироз шиддат етишмади. Бироқ йигитлар таслим бўлишмади ва танаффусдан кейин ҳужумга зўр бердик. Афсуски, ҳаттоки, пенальтидан ҳам гол уролмадик. Рақиб 2та тўп фарқи билан олдинга ўтиб олганидан сўнг ҳимояга катта урғу бериб, гол уришимизга имкон қолдирмади. Футболчиларга доимо дастлабки ва охирги 15 дақиқада жуда диққатли ўйнаш кераклигини уқтираман. Бироқ бугун бундай бўлмади...

«ҚЎҚОН-1912» - «ҚИЗИЛҚУМ» - 1:0 (0:0)

18 март. Қўқон. 7621 томошабин.

Ҳакамлар: В.Цейтлин (Тошкент)-8,8; А.Усмонов (Тошкент)-8,5; Т.Гайнулин (Тошкент)-8,5; Ш.Насибуллаев (Тошкент)-9,0.

Гол: Ф.Райевац (51).

«Қўқон-1912»: 12. А.Ашуров, 4. Б.Акрамов, 5. Ж.Кимсанов, 8. С.Ҳамидов (10. Ж.Сиддиқов, 65), 11. А.Сидоров, 18. Б.Пардаев, 23. А.Мерзляков, 24. И.Раҳимов,

26. А.Холмуродов (85. Р.Мелзитдинов, 63), 77. М.Холмуҳаммедов, 99. Ф.Райевац (9. Н.Отақўзиев, 81).

«Қизилқум»: 22. А.Макосин, 3. Ш.Пўлатов, 4. Э.Бойдуллаев, 8. А.Рустамов, 10. В.Шодиев, 14. Ф.Қамбаров,

15. А.Алланиёзов (9. О.Зокиров, 80), 17. А.Геворкян,

19. Ж.Ҳасанов, 23. Ш.Жўраев, 27. И.Юнусов.

Огоҳлантиришлар: М.Холмуҳаммедов (63) - Ш.Пўлатов (63), Ж.Ҳасанов (63), Ф.Қамбаров (66).

Энг яхши ўйинчилар: Ф.Райевац - Э.Бойдуллаев.

 Назоратчи: Б.Тоғаев (Тошкент).

Комиссар: В.Лёткин.

Ҳамиджон Актамов («Қизилқум» бош мураббийи): - Биринчи навбатда, қўқонлик мухлисларни ғалаба билан табриклайман. Бугун битта вазият ўйин тақдирини ҳал қилди. Бизда ҳам яхши имкониятлар юзага келганди. Агар улардан самара чиқара олганимизда, бошқача футбол гувоҳига айланардик. Яна нима ҳам дердим... Бу - футбол. «Қўқон-1912»га кейинги турларда ҳам омад тилайман.

Нўъмон Ҳасанов («Қўқон-1912» бош мураббийи): - Бугун томошабоп футбол кўрдик. Стадионга келган мухлисларга ҳам ўйин сифати маъқул тушган бўлса керак. Ҳар икки жамоа шиддатли ҳаракатланишга интилди. Якунда кичик ҳисобда ғалаба қозондик. «Қизилқум»­га кейинги ўйинларда омад тилайман.  Ўз жамоамизга келсак, чиройли ўйинларимиз ҳали олдинда. Мана, тажрибали йигитларимиз секин-аста яхши спорт формасига кириб бормоқдалар. Хуллас, «Қўқон-1912» учун ғалабали ўйинлар олдинда.

«БУХОРО» - «ОБОД» - 0:1 (0:0)

18 март. Бухоро. 7631 томошабин.

Ҳакамлар: Б.Намозов (Тошкент)-8,6; Р.Шояхметов (Тошкент)-8,3; А.Снетков (Тошкент вил.)-8,4; Р.Абдувоҳидов (Қарши)-9,0.

Гол: Ғ.Умиров (62).

«Бухоро»:25. М.Худоёров, 5. К.Пасичник, 8. И.Вейцер (7. С.Неъматов, 58), 11. С.Шихов, 17. А.Шоғуломов,

19. Ж.Ҳасанов, 22. Ш.Гадоев (2. Э.Равшанов, 65),

27. Р.Ҳасанов, 28. Э.Исмоилов, 29. В.Баенко, 77. И.Нагаев (10. Б.Ваҳобов, 57).

«Обод»: 1. Ш.Абдуллаев, 2. А.Ҳусинов, 3. А.Ғофуров,

4. Ф.Мираҳматов, 5. Ғ.Умиров, 6. Ш.Жалилов

(21. Н.Ҳаипов, 27), 7. С.Рихсибоев (9. П.Соломин, 67),

8. Д.Ҳасанов, 10. С.Эрматов (18. С.Тўрақулов, 59),

11. Ш.Норхонов, 19. С.Қаҳҳоров.

Огоҳлантиришлар: А.Шоғуломов (63), Ж.Ҳасанов (88) - С.Эрматов (21), Ш.Норхонов (43), С.Рихсибоев (53), Н.Ҳаипов (90Қ1).

Четлатишлар: Р.Ҳасанов (90Қ3) - Н.Ҳаипов (90Қ3).

Энг яхши ўйинчилар: А.Шоғуломов - Ш.Норхонов.

Назоратчи: Х.Мухторов (Самарқанд).

Комиссар: Б.Ҳайдаров.

Фарҳод Сафаров («Обод» клуби бошлиғи): - Спортда ғалаба ўз ўзидан келмайди. Жуда мураккаб тус олган ўйинда 3 очко олдик. Ёқимли томони, мавсумдаги биринчи ғалабани сафарда жиддий рақибга қарши баҳсда нишонладик. «Обод» ўзбек футболидаги дастлабки хусусий клублардан биридир. Мақсадимиз - олий лигада муносиб иштирок этиш. «Бухоро»нинг нималарга қодирлигини яхши биламан. Бу клуб январь ойида стадионимизда шуғулланганди. Аммо жамоада кескин ўзгаришлар юз бергани ва мураббийлар алмашганини унутмаслик керак. Демоқчиманки, «Бухоро» энди шаклланмоқда. Умуман, мавсумнинг старт қисми барча иштирокчилар учун оғир кечиши табиий ҳол.

Рауф Инилеевга келсак, бош мураббий «Бунёдкор»га қарши кечадиган кейинги тур ўйинида ўз ўрнини эгалласа керак. 

Улуғбек Бақоев («Бухоро» бош мураббийи): - Баъзи вазиятларда омад биздан юз ўгирди. Яъни хавфли ҳужумлардан фойдаланолмадик. Албатта, ғалаба қозонишни ўйлагандик, афсуски, бунинг уддасидан чиқолмадик. Ҳаёт давом этади. Ўзгаришларга келсак, ҳозир мағлубият учун кимнидир айбламоқчи эмасман. Эҳтирослар босилгач, ўйин видеоёзувини қайта кўрамиз ва барчасини обдон таҳлил қиламиз. Таркибимизда 22 нафар футболчи бор, ким яхши тайёр бўлса, ўша майдонга тушади. Эртадан кейинги ўйинларга тайёргарликни бошлаймиз. Мухлисларимиздан яна бир бора узр сўрайман...

«СЎҒДИЁНА» - «ОЛМАЛИҚ» - 3:2 (1:1)

18 март. Жиззах. 3712 томошабин.

Ҳакамлар: И.Танташев (Бухоро)-8,4; Ҳ.Шодмонов (Бухоро)-8,5; А.Қўлдошев (Бухоро)-8,3; Ш.Ражабов (Бухоро)-9,0.

Голлар: С.Рашидов (45Қ1-пен.), С.Қобилов (80), Ш.Достонов (88) - И.Иномов (9), В.Косминин (66).

«Сўғдиёна»: 12. Ш.Эшбўтаев, 2. С.Қулматов, 3. А.Исроилов, 4. Э.Орипов, 7. С.Рашидов, 8. С.Қобилов, 10. А.Маҳмудов (11. Ш.Достонов, 71), 17. И.Тошпўлатов

(22. Д.Абдураҳмонов, 87), 18. Қ.Баҳодиров (15. И.Абдуллаев, 62), 59. С.Жўраев, 77. С.Эминов.

«Олмалиқ»: 45. А.Тўраев, 2. А.Ҳожиакбаров, 5. Д.Жўраев, 15. Ф.Мусабеков (11. В.Клишин, 77), 17. К.Мурзоев

(7. А.Раҳматуллаев, 73), 18. Ш.Муллажонов, 19. И.Иномов, 55. Р.Бердимуродов, 77. М.Исаев (9. З.Ўринбоев, 60),

88. И.Йелич, 90. В.Косминин.

Огоҳлантиришлар: Қ.Баҳодиров (16), Ш.Достонов (89) - М.Исаев (11), А.Ҳожиакбаров (19), И.Йелич (23).

Четлатишлар: Ш.Достонов (90Қ2) - Ш.Муллажонов (90Қ2).

Энг яхши ўйинчилар: С.Қобилов - К.Мурзоев.

Назоратчи: Ф.Абдуллаев (Тошкент).

Комиссар: А.Фролов.

Виктор Кумиков («Олмалиқ» бош мураббийи): - Камчиликлар устида ишлашда давом этамиз. Бугун ёш болаларча хато қилдик ва бунинг оқибатида голлар қўйиб юбордик. Рақиб дарвозамизни 3 бора ишғол қилган экан, ўйиндан кўнглим тўлиши мумкинми? Ҳа, ҳали кўп ишлашимиз керак. Ўйлайманки, вақт ўтиши билан барчаси ўз изига тушади.

Даврон Файзиев («Сўғдиёна» бош  мураббийи): - Аввало, барча ватандошларимизни кириб келаётган «Нав­рўз» байрами  билан қизғин қутлайман. Бизни жиддий рақиб кутаётганини тушунган ҳолда, ўйинга максимал даражада тайёргарлик кўрдик. Мухлислар охирги дақиқаларгача жамоамизга ишонишди ва бунинг учун алоҳида раҳмат. Ўйлайманки, мухлисларимиз ишончини оз бўлсада, қозондик. Бу йилги ўйинлар барча жамоалар учун кескин тус олмоқда. Дейлик, бугунги баҳсда йигитларимизда ҳаяжон яққол сезилиб турди. Яъни биринчи марта ўз майдонимизда, мухлислар қаршисида ўйнаганимиз боисми, шогирдларимни бироз ҳаяжон босди. «Олмалиқ» кўпроқ стандарт ҳолатларга таянади ва Виктор Кумиковни кўп йиллардан буён танишим боис, унинг ҳар бир вазиятдан максимал фойдаланишга уринишини билардим. Футбол хатосиз бўлмайди. Бугун йигитлар иродаси, меҳнати ва мухлислар олқиши уйғунлашиб, ажойиб ғалабага олиб келди. Олдимизда «Орол»га қарши кечадиган кубок ўйини бор. 30-санада эса 4-тур доирасида «Насаф» меҳмони бўламиз. Демак, шунга қараб, тайёргарлик ишларини давом эттирамиз.

-----------------------------------------------------------------------

«БУНЁДКОР» - «НАСАФ» ва «МЕТАЛЛУРГ» - «ЛОКОМОТИВ» ўйинлари қолдирилиган

Тур Статистикаси

Ўйин: 6

Гол: 12 (ўртача: 2)

Томошабин:44824 (ўртача: 7470...)

Мезбонлар ғалабаси: 2

Меҳмонлар ғалабаси: 3

Дуранг: 1

Йирик ҳисобли ғалаба:-

Энг  сермаҳсул ўйин:  «Сўғдиёна» - «Олмалиқ» (5та гол)

Огоҳлантириш: 30 (ўртача: 5)

Четлатиш:5 (ўртача: 0,83...)

Энг «қўпол» ўйинлар:«Бухоро-«Обод» (6та  «сариқ»Қ 2та «қизил»); «Сўғдиёна»-«Олмалиқ» (5та  «сариқ»Қ 2та «қизил»)

Энг кўп томошабин кирган ўйин:«Навбаҳор» - «Нефтчи» (18992)

Пенальти: 4 (1таси самарасиз)

«Дубль»: -

Автогол:-

 

Жамоа

Ў

Ғ

Д

М

Т-Н

О

1

Динамо

3

3

0

0

6-0

9

2

Локомотив

2

2

0

0

4-0

6

3

Насаф

2

2

0

0

4-2

6

4

Машъал

3

2

0

1

3-1

6

5

Обод

3

1

1

1

3-3

4

6

Қўқон-1912

3

1

1

1

3-3

4

7

Бунёдкор

2

1

1

0

1-0

4

8

Навбаҳор

3

1

1

1

4-4

4

9

Пахтакор

3

1

1

1

3-2

4

10

Бухоро

3

1

0

2

2-3

3

11

Қизилқум

3

1

0

2

3-5

3

12

Шўртан

3

1

0

2

1-5

3

13

Сўғдиёна

3

1

0

2

3-6

3

14

Нефтчи

3

0

2

1

1-2

2

15

Олмалиқ

3

0

1

2

2-4

1

16

Металлург

2

0

0

2

0-3

0

 

Тўпурарлар:

Акмал Бозоров («Динамо») - 2та

Драган Черан («Насаф») - 2та

Жамшид Искандеров («Пахтакор») - 2та

Азамат Алланиёзов («Қизилқум») - 2та

Наврўз Ҳаипов («Обод») - 2та

Филипп Рейевац («Қўқон-1912») - 2та

Марат Бикмаев («Локомотив») - 2та  (1та - пен.)...

 

Келгуси ўйинлар:

30 март (пайшанба)

Обод - Бунёдкор

Насаф - Сўғдиёна

31 март (жума)

Машъал - Пахтакор

Металлург - Шўртан

Локомотив - Олмалиқ

Динамо - Навбаҳор

Нефтчи - Қўқон-1912

Қизилқум- Бухоро


Манба: www.iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz