Қайднома

Қидирув

Мбаппе:«Ҳали ўзим истаган даражага етишмадим»

Мбаппе:«Ҳали ўзим истаган даражага етишмадим»

  20.03.2017 18:18
  0
  110
Мбаппе:«Ҳали ўзим истаган даражага етишмадим»

«Монако»нинг ёш ҳужумчиси Килиан Мбаппе ўзига нисбатан Европа матбуоти томонидан кўрсатилаётган катта эътиборга хотиржамлик билан қарамоқда.

«Қандайдир ақл бовар қилмас ишни амалга оширдим деб ҳисобламайман. Шунчаки қўлимдан келадиган ишларни қилмоқдаман. Ҳа, буни бошқалардан яхшироқ уддалаяпман, аммо бунинг алоҳида эътибор қаратадиган жойи йўқ. Футболчи ҳар мавсумда 60тадан гол урса, буни алоҳида ҳодиса дейиш мумкин. Бундайлар кўп бўлмайди. Мен ҳайратлантирувчи иш қилмадим. Шунчаки ҳозир яхши спорт формасидаман.

Ўзим ҳақимда ёзилаётган нарсаларни ўқимасликка ҳаракат қиламан. Кўрсатилаётган эътиборга хотиржамлик билан қарайман. Бошқалар каби эрталаб уйғонаман ва машғулотга йўл оламан. Ўз устимда ишлашни давом эттириб, янада яхшироқ бўлишга уринаман. Аммо ҳозирча ўзим истаган даражага етишмадим», — дея Мбаппенинг сўзларини келтирган FourFourTwo.

Жорий мавсумда ушбу 18 ёшли футболчи Лиги 1 доирасида 22 учрашувда майдонга тушиб, 12 гол урган. У жамоанинг барча турнирлар доирасидаги учрашувда урган голлар сони эса 18тани ташкил қилади.


Манба: www.iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ХАБАРЛАР

Оммабоп мақолалар

Термамиз етакчилари қандай фикрда?

«Реал»ни афсуслантирган келишувлар

Роналдунинг тақдири ҳалми?

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

Жамоа Ў О
1 Челси 38 93
2 Тоттенхэм 37 83
3 Ливерпуль 38 76
4 Манчестер Сити 37 75
5 Арсенал 37 72
6 МЮ 37 68
7 Эвертон 38 61
8 Борнмут 38 46
9 Вест Бромвич 37 45
10 Саутгемптон 37 45
11 Вест Хэм 38 45
12 Лестер 37 44
13 Сток Сити 38 44
14 Кристал Пэлас 38 41
15 Суонси 38 41
16 Бёрнли 38 40
17 Уотфорд 38 40
18 Халл Сити 38 34
19 Мидлсбро 38 28
20 Сандерленд 37 24
тўлиқ маълумот »

Кун фотоси

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

© "Interfutbol.UZ". © 2006-2017. Мобил версия
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.
uzbektop.ru ByTOP.info WAPLOG.TOP
aiwe.ru  - Рейтинг мобильных сайтов Rutop.info - Бесплатный рейтинг сайтов. Рейтинг лучших WAP сайтов imtop.su daxshat.top Uzbekona.TopWmSTAT.RuStatok.nettop.realuz.ru