Қайднома

Қидирув

Жиддий ўзгариш шабадаси

Жиддий ўзгариш шабадаси

  21.03.2017 17:47
  0
  830
Жиддий ўзгариш шабадаси

Англиянинг Mirror нашрида ёзилишича, «Манчестер Сити» раҳбарияти бош мураббий Хосеп Гвардиолага ёзги трансферлар учун 200 миллион фунт стерлинг ажратади. Жамоа шартномаси муддати якунланаётган Вилли Кабальеро, Гаэль Клиши, Пабло Сабалета, Бакари Санья, Венсан Компани ва Яя Туре билан хайрлашади.

Ижара келишуви бўйича бошқа жамоаларга жўнатилган Жо Харт, Эльяким Мангала, Вильфрид Бони ва Самир Насрининг хизматидан ҳам воз кечилади. Таркибни кучайтириш йўлида таклиф этиладиган  футболчилар рўйхатида Леонардо Бонуччи («Ювентус»), Хосе Гайя («Валенсия») ва Жошуа Киммих («Бавария») бор. Тўғри, Гвардиола бу хабарни инкор этишга улгурди:

«ЧЛдан чиқиб кетганимиздан сўнг миш-мишлар урчиши - оддий ҳолат. Уларга асосан, 12 ёки 13 нафар футболчига жавоб берар эканмиз. Ишонтириб айтаман - бунинг иложи йўқ. Ахир ҳар бир янги ўйинчи учун 40-50 миллион фунт сарфлаш керак. Шундай ҳолда трансферларга  500 ёки 600 миллион фунт стерлинг ажратишга тўғри келади. Лекин бу умуман иложсиз ишдир...».


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz