Қайднома

Қидирув

Превью: Сурия – Ўзбекистон

Превью: Сурия – Ўзбекистон

  22.03.2017 10:02
  0
  2006
Превью: Сурия – Ўзбекистон

Осиё минтақасидан ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи “А” гуруҳи иккинчи даврасига эртага, 23 март куни старт берилади. Унда Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафарда Сурияга қарши баҳс олиб боради.

Бўлажак ўйинда Сурия номинал мезбон бўлгани ҳамда мамлакатда сиёсий барқарорсизлик ҳукмронлик қилаётгани учун Осиё футбол конфедерацияси ўйинни нейтрал зона – Малайзияда ўтказилишини таъминлади.

Мазкур беллашув Малакка шаҳридаги 40 минг мухлисга мўлжалланган Hang Jebat Stadium майдонида ўтказилади. Ўйин маҳаллий вақт билан 20:00 (Тошкент вақти билан 17:00)да старт олади.

Ўзаро учрашувлар

Ўзбекистон миллий терма жамоаси шу кунгача Сурия билан икки марта тўқнаш келган. 1996 йилги Осиё Кубоги гуруҳ босқичида сурияликлар 2:1 ҳисобида зафар қучганди. ЖЧ–2018 турнирига учинчи саралаш босқичи 1-турида Ўзбекистон термаси Тошкентда Сурия устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган.

ФИФА рейтингидаги ўрни

Ўзбекистон миллий терма жамоаси айни дамда ФИФА рейтингида 63-поғонадан жой эгаллаб турибди. Осиё мамлакатлари орасида миллий терма жамоа Эрон, Жанубий Корея, Япония, Австралия ва Саудия Арабистонидан кейин олтинчи ўринда жойлашган.

Сурия терма жамоаси ФИФА рейтингида 95-ўриндан жой олган. Осиё мамлакатлари орасида Сурия 10-ўринда бормоқда.

Учрашув расмийлари

Сурия ва Ўзбекистон ўртасидаги ўйин БААлик ҳакамлар гуруҳига топширилди. Абдулла Муҳаммад Ҳасан учрашув бош ҳаками этиб тайинланди. Унга қанотларда Муҳаммад ал-Ҳаммадий ҳамда Ҳасан ал-Маҳрий ёрдам беради. Тўртинчи ҳакам вазифасини Аҳмад Ҳамис ал-Нақбий бажаради.

Ҳакамлар назоратчиси сифатида австралиялик Эдвард МакГрегор иш олиб боради. Учрашув комиссари – Хин Чёнг (Гонг Конг). Хитойлик Сьяолонг Денг ОФК вакили сифатида ўйинга таклиф этилган.

Йўқотишлар

Бўлажак учрашув олдидан Ўзбекистон терма жамоаси битта йўқотишга дуч келди. Москванинг “Локомотив” клубида тўп сураётган Виталий Денисов “Спартак” жамоасига қарши (1:1) Россия чемпионати 20-турида жароҳат олгани учун Сурияга қарши ўйинни ўтказиб юборади. Сурия термасида йўқотишлар йўқ.

Гуруҳдаги вазият

“А” гуруҳи 5-туридан кейин Эрон терма жамоаси 11 очко билан пешқадамлик қилаётган бўлса, Жанубий Корея 10 очко билан 2-ўринни банд қилиб турибди. Кучли учликдан ҳисобда 9 очко бўлган Ўзбекистон терма жамоаси жой олган. Кейигни ўринларни мос равишда Сурия (5 очко), Қатар (4 очко) ва Хитой (2 очко) терма жамоалари жой эгаллаган.

Жамоа

Ўйин

Ғалаба

Дуранг

Мағлубият

Тўплар

Очко

1

Эрон

5

3

2

0

4-0

11

2

Жанубий Корея

5

3

1

1

8-6

10

3

Ўзбекистон

5

3

0

2

5-3

9

4

Сурия

5

1

2

2

1-2

5

5

Қатар

5

1

1

3

3-6

4

6

Хитой

5

0

2

3

2-6

2

 

ЖЧ–2018 учинчи саралаш босқичи
“А” гуруҳи, 6-тур

Хитой – Жанубий Корея (16:35)
Сурия – Ўзбекистон (17:00)
Қатар – Эрон (21:00)


Манба: www.the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz