Қайднома

Қидирув

Диққат! Экспертлар термамиз имкониятларини кўтариб юборишди-я...

Диққат! Экспертлар термамиз имкониятларини кўтариб юборишди-я...

  22.03.2017 10:57
  0
  1609
Диққат! Экспертлар термамиз имкониятларини кўтариб юборишди-я...

Эртанги ўйин атрофи бутун Осиё матбуотида бонг уриши бошлади. Бугун ниҳоят, Ўзбекистон футболи жумладан, миллий термамиз ўйинлари жиддий таҳлил қилишга ўтилди.

Жумладан, "T Football Times" нашри термамиз ҳақида мақола битар экан, ўз саҳифаларида қуйидагиларни ёзади: 
"Осиё футболини биладиган ва тушинадиган ҳар қандай футбол экспертидан сўранг, улар дарҳол Австралия, Жанубий Корея, Эрон ва Япония термаларини тилга олишади. Ўзбекистон эса бу рўйхатга йўқ.Аммо, Ўзбекистоннинг футбол тарихи ва салоҳияти мана шу тўртта терманинг ичига бемалол киритишга етади. Мамлакатда бир неча йилдан бери Тошкентнинг "Пахтакор" ва "Бунёдкор" жамоалари етакчи бўлиб келишарди. Эндиликда улар сафида Қаршининг "Насаф" ва пойтахтнинг яна бир "Локомотив" жамоалари ҳам қўшилди. Айниқса, "темирйўлчилар"нинг халқаро майдонга иштироклари кишида таассурот қолдирмоқда.


Терма жамоа бўлса 1992 йилдан бошлаб катта мусобақаларда қатнаша бошлади. 1996 ва 2000 йилларда улар Осиё кубогида ўзларини кўрсатишди. 2011 йилда Қатардаги Осиё чемпионатда Ўзбекистон чинакамига порлади. 

Бир нарса бизни ҳалияи ўйлантиради: шундай кучга эга бўлган ва Осиё кубокларида етакчилардан саналадиган Ўзбекистон термаси нега ҳалигача Жаҳон чемпионатига чиқа олмаган? Бунга бошқа сабаблар бўлса керак...

Тарих шуни кўрсатяптики, Ўзбекистондан ҳамиша омад юз ўгириб келган, улар кўп марта драматик ўйинлар қурбонларнига айланишган. 

"Оқ бўрилар"ни ЖЧ-2006 саралашида япониялик ҳакам Йошида ҳам "синдирганди". Ўшандан Боб Хоутон қўлостида "Ўрта Осиё Бекхэми" деб ном олган Миржалол Қосимов ўйнарди. Кейинчалик, Сервер Жепаров пайдо бўлди.  У ҳозиргача таркибда ишончли ўйнаб келмоқда. Максим Шацкихдек ҳужумчиси бор эди Ўзбекистоннинг. 

Энди бўлса, ушбу терма жамоа яна бир бора ЖЧ-2018 га чиқиш учун курашларга киришади. Бу сафар улар ён қўшнилари ва ўзларига яқин бўлган Россиядаги Жаҳон чемпионатини қўйиб юбормаса керак. Ўзбекистон кейинги ўйинларда муваффаққиятли иштирок этишига кўзимиз етмоқда. Улар бемалол гуруҳдан чиқишлари мумкин. Ҳар ҳолда бугунги Ўзбекистон шунга арзийди", - дейилади номи юқорида келтирилган нашрда. Бу нарса бизни кайфиятимизни кўтармасдан қолмайди. Дарҳақиқат, Ўзбекистоннинг ҳам навбати келмоқда.

Йигитлар, биз сизга ишонамиз, юртингиз учун, орият учун майдонга чиқинг!


Манба: www.uff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz