Қайднома

Қидирув

«Манчестер Сити» футбол тарихидаги энг қиммат харидни амалга ошириши мумкин

«Манчестер Сити» футбол тарихидаги энг қиммат харидни амалга ошириши мумкин

  22.03.2017 17:48
  0
  750
«Манчестер Сити» футбол тарихидаги энг қиммат харидни амалга ошириши мумкин

Англиянинг «Манчестер Сити» жамоаси ёзги трансферлар мавсумида футбол тарихидаги энг қиммат харидни амалга оширишни режалаштирмоқда.

Sky Sport Italia нашрининг хабарига кўра, «шаҳарликлар» «Милан» дарвозабони Жанлуижи Доннарумма трансфери учун 120 миллион евро тўлашга тайёрликларини билдиришган.

Ҳозирда жамоа бош мураббийи Хосеп Гвардиола Клаудио Браво ва Вилли Кабальеро ҳаракатларидан норозилигини билдириб, эътиборни 18 ёшли посбонга қаратган.

Доннарумма трансфери амалга ошиши унинг «Милан» билан шартномани узайтириш ёки узайтирмаслигига боғлиқ. Маълумот учун, Жанлуижи Донарруманинг «россонерилар» билан амалдаги шартномаси 2018-йилнинг ёзида ниҳоясига етади.


Манба: www.iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz