Қайднома

Қидирув

«Металлург» ФК Ўзбекистон терма жамоасига омад тилайди

«Металлург» ФК Ўзбекистон терма жамоасига омад тилайди

  22.03.2017 18:21
  0
  649
«Металлург» ФК Ўзбекистон терма жамоасига омад тилайди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун 2018 йили Россия Федерацияси майдонларида ўтказиладиган жаҳон чемпионати учун саралаш ўйинларининг ҳал қилувчи ўйинлари бошланди. Айни пайтда терма жамоамиз бешта ўйиндан сўнг 9 очко жамғарган ҳолда учинчи ўринни эгаллаб турибди. Гуруҳимизда биздан мос равишда икки ва бир очко кўп жамғарган Эрон ҳамда Жанубий Корея терма жамоалари етакчилик қилишяпти.

Терма жамоамиз эртага Малайзиядаги Малакка шаҳридаги 40 минг мухлисга мўлжалланган Hang Jebat Stadium майдонида номинал мезбон – Сурия терма жамоасига қарши майдонга чиқади. 28 март куни эса йигитларимиз Тошкентда Қатар терма жамоасига қарши тўп суришади. 

Бу учрашувларнинг қанчалик муҳим аҳамият касб этишини яхши тушунган футболчиларимиз ўйинларга пухта ҳозирлик кўришаяпти. “Металлург” футбол клуби аъзолари, мухлисларимиз, бутун Бекобод аҳли терма жамоамизга бўлғуси учрашувларда омад ва зафар ёр бўлишини тилайди.

Юртимизда янгиланиш, яшариш фасли – Наврўз айёмлари кенг нишонланаётган, халқимиз кўтаринки кайфиятда юрган бир пайтда терма ажмоамиз аъзолари бир ёқадан бош чиқариб, бир мушт бўлиб рақибларини доғда қолдиришига, қимматли очколарни жамғариб, халқимизнинг янада хурсандчилигига сабаб бўлишида деб умид қиламиз!


Манба: www.metallurg-pfc.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz