Қайднома

Қидирув

Виталий Денисов Қатарга қарши ўйинда иштирок эта оладими?

Виталий Денисов Қатарга қарши ўйинда иштирок эта оладими?

  22.03.2017 18:24
  0
  940
Виталий Денисов Қатарга қарши ўйинда иштирок эта оладими?

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Виталий Денисов Сурияга қарши ЖЧ–2018 турнири “А” гуруҳи 6-тур учрашувини ўтказиб юборади.

Терма жамоа бош мураббийи Самвел Бабаян Сурияга қарши учрашув олдидан бўлиб ўтган матбуот анжуманида ҳам буни тасдиқлади.

Москванинг “Локомотив” сафида тўп сураётган Виталий Денисов “Спартак” клубига қарши (1:1) Россия чемпионати 20-турида жароҳат олганди. Шу сабабли у Малайзияга бора олмади.

Ўзбекистон футбол Федерацияси Виталий Денисовнинг аҳволини кузатиб боряпти. Унинг  Қатарга қарши Тошкентда бўлиб ўтадиган ўйинда иштирок этиш-этмаслиги тиббий кўрикдан сўнг маълум қилинади. 

Эслатиб ўтамиз, Қатар терма жамоасига қарши учрашув 28 март куни Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтади. Ўйин 18:00 да бошланиши кўзда тутилган. 


Манба: www.the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz