“Насаф” 24 март жума куни Ўзбекистон кубоги – 2017 баҳсларининг 1/16 босқичи доирасидаги илк учрашувини Тошкентда, биринчи лига вакили “Локомотив-БФК” жамоасига қарши ўтказади. Учрашув ТТЙМИ стадионида соат 15:00да бошланади.
Жамоамиз ўз тарихида 20 марта Ўзбекистон кубоги баҳсларида иштирок этган. Ўзингизга маълум, Ўзбекистон Кубоги мусобақаси 1992 йилдан бошлаб ўтказила бошланган. “Насаф” жамоаси, бу мусобақада 1997 йилдан бошлаб иштирок этган. Бу йил XXV Ўзбекистон кубоги баҳслари ўтказилади. Наманганнинг “Навбаҳор” жамоаси Ўзбекистон Кубогининг илк соҳиби ҳисобланса, амалдаги кубок соҳиби Тошкентнтнг “Локомотив” жамоасидир.
"Насаф" футбол клуби шу пайтгача олти марта Ўзбекистон кубоги финалчиси бўлган. Рўзиқул Бердиев эса бош мураббий сифатида ўз жамоасини финалда тўрт марта (2012, 2013, 2015, 2016 йиллар) майдонга олиб тушган. 2003 йилда бўлиб ўтган "Насаф" иштирокидаги финалда Рўзиқул Бердиев жамоанинг сардори сифатида майдонда ҳаракат қилган. 2011 йилдаги финалда эса, ёрдамчи мураббий бўлган. Жамоамиз 2015 йилда Ўзбекистон кубоги соҳиби бўлган.
Ўзбекистон кубоги. 1/16 –босқич, дастлабки учрашув. 24.03.2017
“Локомотив-БФК” (Тошкент) – “Насаф” (Қарши)
Тошкент ш., ТТЙМИ стадиони. Соат 15:00да
Манба: www.fcnasaf.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20