Қайднома

Қидирув

Сурия – Ўзбекистон: «ИнтерФУТБОЛ» ходимлари қандай фикрда?

Сурия – Ўзбекистон: «ИнтерФУТБОЛ» ходимлари қандай фикрда?

  23.03.2017 12:25
  0
  836
Сурия – Ўзбекистон: «ИнтерФУТБОЛ» ходимлари қандай фикрда?

Бугун барча Ўзбекистон ҳалқи орзиқиб кутган дақиқалар яқинлашмоқда. Чунки, бугун Малайзиянинг Малакка шаҳридаги “Hang Jebat Stadium” ўйингоҳи майдонига футболчиларимиз - Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилишади.

Футбол тахминларни ёқтирмасада, газетамизнинг мутахассисларидан ўйинолди фикрларини билишга ҳаракат қилдик.

Ўткир Умаров: - Аввалги ўйинлардан фарқли ўлароқ, навбатдаги баҳсда бош жамоамиз таркибда ўзгаришлар рўй беришини кутяпман. Айниқса, бу ҳолат ҳужум чизиғига тааллуқли.

Бугунги кунда миллий термамиз сурияликлардан кўп жабҲада устун ва футболчиларимизнинг рақибни мағлубиятга учратишларига ишонаман. Ҳаттоки, йирик ҳисобда муваффақият қозонишлари мумкин. Агар ғалабага чанқоқлик бобида Сурия термасидан устунликка эриша олсак, бошқа жиҳатлар бўйича муаммо туғилмаслиги муқаррар. Фақат бунинг учун энг асосий жиҳат – иштиёқ кучли бўлиши лозим. Малайзияда кечадиган учрашувда Ўзбекистон терма жамоасига омад ёр бўлсин.

Тахминий таркиб: И.Нестеров, Е.Кримец, А.Исмоилов, И.Тўхтахўжаев, О.Зотеев, А.Ҳайдаров, О.АҲмедов, С.Жепаров, С.Рашидов, М.Бикмаев, Т.Абдухолиқов.

 

Акмал Эшонхонов: - Сурия терма жамоасини номинал майдонда мағлубиятга учрамади. Ҳа, тўғри улар мағлубиятга учрашмади. Лекин бугун бу анаънага барҳам берилади.

Чунки улар Ўзбекистон терма жамоаси билан куч синашишади. Олдиндан катта гапириш балки нотўғри бўлиши, мумкин. Аммо бугун терма жамоанинг ғалабасига 101 фоиз ишонаман.

Футболчиларимиз бугун Ўзбекистон ҳалқининг миллионлаб мухлислари хурсандчилигини кўриш учун маъсулиятни сезиб майдонга тушишади ва аминманки, Тошкентга ғалаба билан қайтишади.

Таркибдаги йўқотишларни инобатга оладиган бўлсам, Бабаян Денисов ўрнини ёпа оладиган футболчини термага жалб қилган. Фақат чап қанотдан ҳужум ва Денисовнинг юришларини кўра олмаймиз. Унинг ўрнига Аҳмедовнинг марказдан ёриб кирадиган ҳужумларини кўришимиз мумкин. Асосийси Сардор ва Темурхўжа ўзларини кўрсата олишса бас.

Тахминий таркиб: А.Лобанов, Е.Кримец, А.Исмоилов, И.Тўхтахўжаев, О.Зотеев, О.Шукуров, О.Аҳмедов, С.Жепаров, Ж.Машарипов, С.Рашидов, Т.Абдухолиқов.

 

Ҳасанхон Масаидов: - Шубҳасиз, бугун термамиздан фақат ғалаба кутяпман. Чунки очко олиш учун яхшигина имконият туғилган пайтда футболчиларимиз ҳам буни қўлдан чиқармасалар керак. Миллий жамоамиз сафар ўйинларида нисбатан яхшироқ ўйин кўрсатишади. Тахминим Ўзбекистон миллий термаси мазкур баҳсда йирик ҳисобда зафар қучади. Сурияликларнинг мустаҳкам ҳимоясини ёриб ўтишда йигитлардан тезкор футбол кўрсатиш талаб этилади. Футболчилар бир-бирларини қўллаб-қувватлаб ҳаракатлансалар кўзланган мақсадга эришиш мумкин. Шахсан мен терма жамоамизнинг ғалаба қозонишига ишонаман.

Таркибда ҳам баъзи ўзгаришлар кузатилиши эҳтимолдан холи эмас...

Олға, йигитлар!!!

Тахминий таркиб: И.Нестеров - И.Тўхтахўжаев, Е.Кримец, А.Исмоилов, Д.Ҳошимов - В.Афонин, О.Аҳмедов, С.Жепаров, С.Рашидов, М.Бикмаев - Т.Абдухолиқов.

 

Абдуллохон Исроилхонов: - Терма жамоамиз футболчиларининг суриялик футболчилардан устун эканлиги аниқ. Лекин кўплаб ўйинларда гувоҳ бўлганмиз, бизнинг футболчиларда ғалабага бўлган чанқоқлик ёки иштиёқ суст. Бир сўз билан айтганда кўзларида ўт чақнаб, майдонда борларини беришмайди. Албатта, бу гап барча ўйинчиларга тегишли эмас.

Ишонамизки, бундай камчиликлар бугун умуман кўринмайди ва терма жамоамиз юқори даражадаги ўйин намойиш этиб, уч очкони қўлга киритишади. Футболда майдонга тушишдан олдинги тайёргарлик ҳам кўп нарсани ҳал қилади. Асосийси рақиб кучига етарли баҳо бериб, катта иштиёқ билан тўп суриш.

Бунинг учун бош мураббий футболчиларни илҳомлантира олса, бас. Фикримча, бугун Жалолиддин Машарипов, Темурхўжа Абдухолиқов каби ўйинчиларимиз асосий таркибда тушгани маъқул. Игорь Сергеевнинг спорт формаси яхши даражада эмас шуни ҳисобга олиб Темурхўжани асосий таркибда синаб кўриш зарар қилмайди. Жалолиддин Машариповда эса ўйинга чанқоқ. Шахсий фикрим агар Жалолиддин бугун майдонга тушадиган бўлса, бу ўйинда нимадир ярата олишига ишонаман.

Умуман, оддий мухлис сифатида ҳам терма жамоамизга ишонишда давом этаман ва вакилларимиз сафар ўйинларини яхши ўтказишни инобатга олсак, тахминим - 1:3, терма жамоамиз фойдасига.

Асосий таркибида ким майдонга тушишидан қатъий назар энг муҳими, Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётганини ёдида тутишса, мақсадга мувофиқ бўлади.

Тахминий таркиб: Александр Лобанов, Даврон Ҳошимов, Анзур Исмоилов, Егор Кримец, Ислом Тўхтахўжаев, Вадим Афонин, Одил Аҳмедов, Сардор Рашидов, Сервер Жепаров, Жалолиддин Машарипов, Марат Бикмаев.

Олға ЎЗБЕКИСТОН!!!!

P.S, Жумладан "ИнтерФУТБОЛ" газетаси Ўзбекистон миллий терма жамоасига улкан зафарлар тилаб қолади. Омад сизни ва бизни асло тарк этмасин. Биздан йироқлашманг.


Манба: www.iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz