Қайднома

Қидирув

Айман Ҳаким: Ўзбекистонга қарши ўйинда фақат ғалаба ҳақида ўйлаймиз

Айман Ҳаким: Ўзбекистонга қарши ўйинда фақат ғалаба ҳақида ўйлаймиз

  23.03.2017 13:12
  0
  685
Айман Ҳаким: Ўзбекистонга қарши ўйинда фақат ғалаба ҳақида ўйлаймиз

Сурия ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги ЖЧ-2018 саралаш баҳси олдидан кеча сурияликлар бош мураббийи Айман Ҳаким ҳам матбуот анжуманида иштирок этди. 

"Ўзбекистонга қарши ўйин биз учун катта аҳамиятга эга. Малайзияда ўқув-машғулот йиғинини ўтказдик, аммо ўртоқлик ўйинида майдонга туша олмадик. Умид қиламан, бу нарса эртанги ўйинда бизга катта таъсир кўрсатмайди. 

Ўйин бошқа шаҳарга, бошқа стадионга кўчирилгани бизга боғлиқ бўлган ишлар эмас. Шунга қарамай, биз фақат ғалаба учун майдонга тушамиз. 

Тўрт йиллик танаффусдан кейин терма жамоага қайтган Фирас ал-Ҳатибдан кўп нарса кутяпман. Боиси, унинг тажрибаси катта. 

Ўзбекистонга қарши ўйинда ғалаба қозонсак, 5 кундан кейин Жанубий Кореяга қарши бўладиган баҳсда бизга қўшимча куч беради. Шунинг учун эртага фақат ғалаба қозонишимиз керак. Шунда миллионлаб сурияликларга хурсандчилик ҳадя қилишимиз мумкинлигини биламиз", - деди Айман Ҳаким. 

Эслатиб ўтамиз, Сурия ва Ўзбекистон ўртасидаги ўйин бугун Тошкент вақти билан 17:00да бошланади.


Манба: www.std.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz