Қайднома

Қидирув

Пауло Дибала Чилига қарши учрашувда иштирок этмайди

Пауло Дибала Чилига қарши учрашувда иштирок этмайди

  23.03.2017 17:34
  0
  600
Пауло Дибала Чилига қарши учрашувда иштирок этмайди

Аргентина терма жамоаси ва "Ювентус" ҳужумчиси Пауло Дибала ЖЧ-2018 саралашидан ўрин олган Чилига қарши учрашувда майдонга туша олмайди. Бу ҳақда Football Italia нашри хабар беради.

Аргентина терма жамоаси бош мураббийи Эдгардо Баусанинг сўзларига кўра, Дибала Боливияга қарши учрашувни ҳам ўтказиб юбориши мумкин.

Бундан ташқари, Эдгардо Бауса Чили терма жамоасига қарши учрашувда майдонга тушадиган футболчилар номини эълон қилди.

Улар билан танишинг:

Аргентина: Ромеро, Меркадо, Мас, Отаменди, Маскерано, Рохо, Билья, Месси, Ди Мария, Агуэро, Игуаин.

Эслатиб ўтамиз, Дибала Италия чемпионатининг сўнгги турида "Сампдория"га қарши учрашувнинг биринчи бўлимида жароҳати туфайли захирага олинган эди.


Манба: www.iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz