Қайднома

Қидирув

Хосеп Бартомеу: Монталь «Барселона» услубини ўзгартирди

Хосеп Бартомеу: Монталь «Барселона» услубини ўзгартирди

  24.03.2017 01:15
  0
  277
Хосеп Бартомеу: Монталь «Барселона» услубини ўзгартирди

«Барселона» раҳбари Хосеп Мария Бартомеу клуб собиқ президенти Агусти Монталь Костанинг вафоти ҳақида ўз фикрларини билдирди.

«Монталь «Кам Ноу»ни озодлик учун жойга айлантирди. Биз яхши инсонни йўқотдик. У клубни франкизмнинг сўнгги йилларидан то демократиянинг илк йилларига қадар бошқарди, Каталония тили ва минтақа тимсоллари учун кураш олиб борди.

Монталь жамоага Йохан Круиффни таклиф этган президент эди, шунингдек у клуб услубини ҳам ўзгартирди», - дея Бартомеунинг сўзларини келтирган Marca.

Монталь Каталония клубига 1969-1977 йилларда раҳбарлик қилган. Унинг президентлик даврида, 1973 йили испан гранди Амстердамнинг «Аякс» жамоасидан ҳужумчи Йохан Круиффни харид қилди, кейинчалик у «Барселона» учун футболчи сифатида ҳам, мураббий сифатида ҳам катта ўрин тутди. Кеча эса Монталь 82 ёшида вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ХАБАРЛАР

Оммабоп мақолалар

Термамиз етакчилари қандай фикрда?

«Реал»ни афсуслантирган келишувлар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

Жамоа Ў О
тўлиқ маълумот »

Кун фотоси

  • Сизнингча, Олий лига-2017 ни қайси жамоалар тарк этади?


© "Interfutbol.UZ". © 2006-2017. Мобил версия
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.