Қайднома

Қидирув

Диего Симеоне: «Атлетико» билан хайрлашишни истамайман

Диего Симеоне: «Атлетико» билан хайрлашишни истамайман

  23.03.2017 23:48
  0
  612
Диего Симеоне: «Атлетико» билан хайрлашишни истамайман

Мадриднинг «Атлетико» клуби бош мураббийи Диего Симеоне мавсум якунида жамоани тарк этиши мумкинлиги ҳақидаги гап-сўзларга изоҳ бериб ўтди.

Аргентиналик мураббий шунингдек, ЕЧЛ-2015/16 йилги мавсумида «Реал»дан (1:1, пенальтилар серияси бўйича — 3:5) учралган мағлубиятдан кейин осон бўлмаган даврни бошидан ўтказгани ҳақида гапириб берди.

Бундан ташқари жамоа 2013/14 йилги финалда ҳам «Реал» билан тўқнаш келган, «Атлетико» 1:0 ҳисобида олдинда бора туриб, 93-дақиқада Серхио Рамоснинг голидан кейин ҳисобни тенглаштирган. Қўшимча бўлимларда эса «Реал» яна учта тўп киритиб, ғалабани ўз томонига оғдирганди — 4:1.

«Мен матбуот анжуманига «Реал» футболчилари байрам қилаётган зал олдидан ўтиб борганман. Ўзимда жуда кучли оғриқни ҳис қилганман. Келгуси учрашувлар учун шогирдларимни қандай қилиб руҳлантира олишим мумкинлиги ҳақида ўйлардим. Вазият мени синдириб қўйгани йўқ. Шунчаки ўзимга-ўзим ўйлаб олишим кераклигини айтардим.

Агар «Атлетико»ни тарк этишни истасам, бунинг учун 35 млн сабаб топиб беришим мумкин. Лекин мен «Атлетико»дан кетишни истамайман, бундай қилишни хоҳламайман ҳам», — дея Симеоненинг сўзларини келтиради As нашри.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz