Қайднома

Қидирув

Ўзбекистон термаси сафарда Сурияга имкониятни бой берди

Ўзбекистон термаси сафарда Сурияга имкониятни бой берди

  23.03.2017 18:57
  1
  897
Ўзбекистон термаси сафарда Сурияга имкониятни бой берди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 23 март, пайшанба куни ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи “А” гуруҳи 6-турида Сурияга қарши баҳс олиб борди.

Малайзиянинг Малакка шаҳридаги Hang Jebat Stadium майдонида бўлиб ўтган ўйинда сурияликлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувдаги ягона гол муаллифи Омар Ҳарбин бўлди.

Мазкур учрашувдан сўнг Ўзбекистон терма жамоаси 9 очко билан учинчи ўринда қолди. Сурия терма жамоаси очколари сонини 8 тага етказиб, тўртинчи ўринда қолиб кетди.

ЖЧ–2018 саралаши, 6-тур
Малакка, Малайзия 
23 март, пайшанба

Сурия – Ўзбекистон 1:0

Гол: Омар Ҳарбин (90+1, пенальти)

Огоҳлантиришлар: Амро Жениат (3), Ҳолид Мобайад (44), Омро Ал-Миданий  (90+4)  – Ислом Тўхтахўжаев (13)

Сурия: 1.Иброҳим Алма, 2.Аҳмад Ал-Солиҳ, 3.Муайед Ал-Ажжан, 5.Омро Ал-Миданий, 6.Амро Жениат, 7.Омар Ҳарбин, 9.Маҳмуд Ал-Мавас (Ал-Ҳатиб), 12.Фаҳад Юсуф (Ал-Жафал, 76), 14.Тамир Муҳаммад, 19.Мардик Мардикян (Ал-Накдали, 67), 20.Ҳолид Мобайад.

Ўзбекистон: 21.Александр Лобанов, 2.Егор Кримец, 4.Марат Бикмаев (Александр Гейнрих, 77), 5.Анзур Исмоилов, 6.Жалолиддин Машарипов (Элдор Шомуродов, 55), 7.Азизбек Ҳайдаров, 8.Сервер Жепаров, 9.Одил Аҳмедов, 14.Темурхўжа Абдухолиқов (Игорь Сергеев, 64), 20.Ислом Тўхтахўжаев, 22.Давронбек Ҳошимов. 


Манба: www.iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Билдирилган фикрлар


Babayan ketishi kerak
23.03.2017 21:53

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz