Қайднома

Қидирув

Самвел Бабаян: Биздан характер кўрсатиш талаб этилганди, аммо

Самвел Бабаян: Биздан характер кўрсатиш талаб этилганди, аммо

  23.03.2017 21:28
  0
  1499
Самвел Бабаян: Биздан характер кўрсатиш талаб этилганди, аммо

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян Сурияга қарши (0:1) ЖЧ-2018 саралаши 3-босқичидан ўрин олган учрашувдан сўнг матбуот анжуманида иштирок этди ва гуруҳ босқичини муваффақиятли якунлаш учун ҳали имконият борлигини таъкидлади.

“Бугун футбол кўрмадик, боиси майдон ҳолати унчалик яхши эмас эди. Бугунги шароитларни ҳисобга олиб, яхшироқ ўйин намойиш этиш ва характер кўрсатишимиз талаб этилган эди. 

Бугунги мағлубиятдан афсусдамиз, аммо Ўзбекистон терма жамоаси ҳамон учинчи ўринда ва имкониятларини йўқотмаган. Биз олдинга ҳаракат қиламиз ва кейинги ўйинларда ғалаба қозониш учун ҳаракат қиламиз.

Умид қиламанки, кейинги ўйинларда оптимал таркибда майдонга тушамиз ва албатта, ғалаба қозонамиз. Футболчиларга ўйин учун миннатдорчилик билдирдим. Улар қаттиқ меҳнат қилишди ва бор кучлари билан ўйнашди. Уларга эътирозим йўқ” , - дейди Бабаян. 

“Гуруҳдаги терма жамоаларда олдинга ҳаракат қилишлари учун яхши имконият бор. Ўйлайманки, барча кураш ҳали олдинда ва барча жамоаларда яхши имконият бор. Кейинги ўйинда Қатарга қарши ўйнаймиз.

Ушбу учрашувга жиддий тайёргарлик кўрамиз ва умид қиламанки, Қатарни юта оламиз”, - дея фикрини якунлади Самвел Бабаян.


Манба: www.the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz