Шу кунларда Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида ўқув-машғулотлар йиғинини ўтказаётган Ўзбекистон U-22 терма жамоаси бугун, 23 март куни Қатар U-22 термасига қарши баҳс олиб борди.
“Хамад Бин Ҳалифа” стадионида ўтказилган беллашувда Жасур Абдураимов бош мураббийлигидаги жамоа 3:1 ҳисобида зафар қучди. Ўзбекистон U-22 сафида барча голларга Забиҳилло Ўринбоев муаллифлик қилди.
Ўзбекистон U-22 терма жамоаси навбатдаги ўртоқлик учрашувини Канада ёшларига қарши ўтказади. Ушбу ўйин 25 март, шанба куни бўлиб ўтади.
Мазкур ўқув-машғулотлар йиғини Жасур Абдураимов жамоаси учун 2018 йили Хитойда бўлиб ўтадиган U-23 Осиё чемпионатига саралаш босқичи учун тайёргарлик вазифасини ўтайди.
Ўртоқлик учрашуви
Қатар, Доҳа
23 март, пайшанба
Қатар U-22 – Ўзбекистон U-22 — 1:3
Голлар: Забиҳилло Ўринбоев (1, 55, 60)
Ўзбекистон: Ботирали Эргашев (Умид Эргашев, 85), Рустам Ашурматов, Достон Турсунов, Ҳусниддин Ғофуров (Ислом Қобилов, 85), Абдужамол Исроилов (Хожиакбар Алижонов, 85), Азиз Ғаниев (Ҳуршид Ғиёсов, 52), Жасур Яхшибоев (Бегзод Ғанижонов, 75), Жамшид Юсупов (Жавоҳир Сиддиқов, 29), Жавоҳир Каҳрамонов (Достор Ибрагимов, 75), Акрамжон Комилов (Хушнудбек Авилов, 85), Забиҳилло Ўринбоев (Андрей Сидоров, 75).
Манба: www.the-uff.com
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20