Қайднома

Қидирув

Лука Модрич: Украина термаси ҳақида фақат яхши фикрлар билдириш мумкин

Лука Модрич: Украина термаси ҳақида фақат яхши фикрлар билдириш мумкин

  24.03.2017 15:37
  0
  697
Лука Модрич: Украина термаси ҳақида фақат яхши фикрлар билдириш мумкин

Хорватия терма жамоаси ҳамда Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячиси Лука Модрич ЖЧ-2018 саралаш баҳслари доирасидаги Украинага қарши учрашув олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Украина билан ўйин кунини жуда узоқ кутдик. Украина терма жамоаси ҳақида фақат ижобий фикр билдириш мумкин.

Украиналиклар ҳозирда ажойиб натижаларни намойиш этишмоқда, босқичдаги энг жиддий рақибимиз айнан Украина бўлиши керак. Охирги пайтларда Украина терма жамоаси ҳақида жуда кўп фикр билдирилди.

Шубҳасиз, улар Ярмоленко ва Коноплянка етакчилигидаги кучли жамоа ҳисобланишади. Қолганини эса майдонда кўрамиз", — дейди Модрич бўлажак учрашув олдидан.

Эслатиб ўтамиз, Хорватия - Украина учрашуви эртага Тошкент вақти билан тунги 00:45да старт олади.


Манба: www.iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz