Қайднома

Қидирув

Терма жамомиз "рақамлар"да ҳам жуда "хафа" экан-а...

Терма жамомиз "рақамлар"да ҳам жуда "хафа" экан-а...

  24.03.2017 22:15
  0
  1064
Терма жамомиз

Сурия — Ўзбекистон ўйинидан кейин ўзбекистонлик футбол мутахассиси Алишер Никимбаев ўзининг Facebook саҳифасида айрим рақамларга эътибор қаратди. Бунда у Wyscout компанияси мутахассиси Олег Сагайдак тақдим этган статистикани ўз ўқувчилари билан бўлишган.

Маълум бўлишича, тўп узатмалари борасидаги кўрсаткич 319 га 366, Ўзбекистон фойдасига. Биринчи бўлимдаги кўрсаткич 155—206 бўлса, иккинчи 45 дақиқаликда 164—160. Кўриниб турибдики, иккинчи бўлимда сурияликлар ўйинида ўсиш кузатилган.

Ҳужум чизиғидаги ҳаракат борасида эса устунлик Сурия томонида: 77 (32+45). Ўзбекистонда эса бу кўрсаткич 53 (19+34). Бундан келиб чиқадики, Сурия Ўзбекистонга нисбатан хавфлироқ ўйнаган.

Самвел Бабаян жамоасининг ҳар етти узатмасидан биттаси олдинги чизиққа тўғри келади. Сурия эса ҳар тўртта узатмасидан бирини айнан ҳужум чизиғида берган. Бу рақиб ўйинида сифат нисбатан яхшироқ эканидан далолат беради.

Голли вазиятлар борасида ҳам устунлик Сурия томонида — 6:4. Дарвозага зарбаларда ҳам шундай ҳолат — 15:10. Ҳужумни якунлаш — 39:23. Позицион ҳужум — 13:4.

Ҳужумни тўсишда энг яхши кўрсаткич ўзбекистонлик футболчиларга тегишли. Азиз Ҳайдаров 12 бор, Анзур Исмоилов эса 9 бор рақиблари ҳужумини узган. Суриянинг бирорта футболчисида бу кўрсаткич 6 тадан кўп эмас. Ижрочилар Ўзбекистонда яхшироқ бўлса-да, мураббий натижа қила олмаганини кўриш мумкин.

Тўпни мезбонлардан Ал-Мавас 11 бор, Сервер Жепаров эса 9 бор олдириб қўйган.


Манба: daryo.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz