Сурия – Ўзбекистон 1:0. Ҳа, сурияликлардан аламли мағлубиятни қабул қилиб олдик. Тўғри терма жамоа футболчилари ўша куни сиз кутгандек футбол намоиш этиб бера олишмади.
Чунки Сурия терма жамоасининг охирги икки ўйин ҳисобини эътиборга олсак, улар ўзларига нотаниш бўлган майдонда мағлубиятга учрашмаган.
Кимсан Жанубий Корея ва Эрон терма жамоасининг «европалашиб» кетган футболчиларидан гол ўтказмаган сурияликлар бизга осонликча йўл очиб беришармиди?
Ўзбекистон терма жамоасида учрашув давомида гол уриш учун имкониятлар етарли бўлди ҳам дея олмаймиз, чунки гол уриш учун рақиб дарвозаси ёнига дадил қадам ташлаб, ҳужум уюштириш керак бўлади.
Буни футболчилар ва мураббийлар ҳис этишлари, англашлари зарур. Агар биз учун ўтган сўнгги 6 дақиқа учрашувнинг илк дақиқаларида ёки иккинчи бўлимда бўлиб ўтганида ҳам мухлислар бунчалик аламзада ҳолга тушиб қолишмас эдилар. Ўзбекистон терма жамоасининг ўйинлари ва кутилмаган мағлубиятларигадан паймонаси тўлган оддий мухлиснинг сўнгги дақиқалардаги хато эвазига учралган мағлубиятдан сўнг жазаваси тутиши шубҳасиз.
Айниқса мамлакатида нотинчлик ҳолатлари бўлиб ўтаётган Сурия терма жамоасининг биздан «реванш» олиши кўпчиликка ёқиб тушмагани аниқ. «Реванш» - ҳа, сурияликлар биздан «реванш» олишди. Нега дейсизми?
Мана бунга
Ўйиндан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида бош мураббий Самвел Бабаяннинг айтган сўзлари рости аламли мағлубият аламидан ҳам ўтиб тушди.
Тўғри Малайзияда об-ҳавонинг намлиги юқори даражада бўлиши мумкин, бу ҳолат эса табиийки футболчиларнинг майдонда бор кучи билан ҳаракатланиш имкониятларини камайтириб юборади. Балки, майдон ҳолатидан бўлаётган норозилик ўзини оқлаши мумкин.
Аммо Сурия терма жамоаси бош мураббийи Тошкентда мағлубиятга учраганида майдон ёки бошқа кичик «предмет»лар ҳақида сўз очмаганди. Айман Ҳаким шунчаки Ўзбекистон термаси кучли ўйин кўрсатиб, ғалаба қозонганини айтиш билан чекланиб қолганди.
Юртимизнинг турли ҳил ОАВ манбаларида айниқса ижтимоий тармоқларда оммалашган ҳар-хил суратлар ва танқидий мақолалар ва фикрларга тўхталиб ўтадиган бўлсак, бу ҳаракатлар билан ҳеч нимага эришиб бўлмайди.
Тўғри, футбол – мухлислар учун ўйналади. Лекин ҳар доим ҳам эмас. Бора-бора ушбу ибора фақат Ўзбекистон терма жамоасига фойдасига ишлашини шаҳсан инкор этган бўлардим.
Мағлубият фақатгина Ўзбекистон терма жамоаси ёки майдонга тушган футболчилар бўлмаса, Самвел Бабаянга тегишли эмас. Бу мағлубият барчамизники, ҳа, барчамизники. Бунга сабр-тоқат қилишимиз даркор.
Терма жамоада мураббий ўзгариши ёки таркибдан баъзи бир футболчиларнинг алмаштирилиши билан вазиятни тубдан ўзгартира олмаймиз.
Айниқса, мураббий ўзгариши билан етарли натижаларга эриша олмаслигимизни деярли барча билади. Шквирин ёки бошқа маҳаллий мутахассиснинг терма жамоага тайинланиши МТЖ мансаби учун тезлик билан катта фойда келтира олмайди.
Келинг, бироз чегарадан чиқмайлик. Нима қилишни фақатгина Ўзбекистон футбол федерацияси билади ва сўнгги қарорни ҳам улар қабул қилишади.
Ўзбекистон терма жамоаси олдида гуруҳдаги вазиятни ўнглаш учун ҳали имкониятлар етарли даражада сақланиб қолган. Бироқ вазият биз учун бироз оғирлашди.
Бундан буёғига ҳар бир кичик хато ҳам имкониятларимз даражасини кескинлаштиришга олиб келади. Четдан туриб ҳар-хил нотекис фикр билдириш аслида бизнинг вазифамиз эмас.
МТЖ 28-март куни Қатарга қарши учрашувда майдонга тушади ва ўйлаймизки бу ўйинда футболчиларимиз ижобий натижага эришишади.
Ноумид бўлмайлик, ҳозирда терма жамоа томон танқид тошлари эмас, балки мухлисларнинг баралла олқиши зарур!
Россияда ўтадиган мундиалга боришни барча истайди, шу билан баробар Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам.
Терма жамоа мутассаддилари Суриядан учралган мағлубиятда йўл қўйилган хато камчиликларни тез орада бартараф этиб, яна умид учқунларини уйғотишларига ишонамиз.
Ҳа, барча ўзбекистонлик футбол мухлислар терма жамоани охирги имконият қадар қўллаб-қувватлашлари ва уларга ишонишлари шарт. Акс ҳолда жаҳон чемпионатида иштирок этиш яна армонга айланиб қолаверади.
Биз терма жамоага ишонамиз ва албатта 2018-йил Россияда ўтадиган мундиалда иштирок этишдан умидвормиз. Имкониятларимиз етарли! Эслаб қолинг - КУЧ БИРЛИКДА.
Манба: www.iff.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20