Қайднома

Қидирув

Анонс: Бугун Европа яшил майдонларида қандай ўйинлар бўлиб ўтади?

Анонс: Бугун Европа яшил майдонларида қандай ўйинлар бўлиб ўтади?

  25.03.2017 15:42
  0
  1248
Анонс: Бугун Европа яшил майдонларида қандай ўйинлар бўлиб ўтади?

Бугун Европа яшил майдонларида ЖЧ-2018 саралаш ўйинларининг 5-тури давом этади. Мазкур тур кеча бошланиб «D» «G» ҳамда «I» гуруҳларида ўйинлар бўлиб ўтди. Бугун эса, «А» «В» ва «Н» гуруҳда учрашувлар бўлиб ўтади. Қуйида мазкур гуруҳлар ҳақида қисқача тўхталиб ўтамиз:

«А» ГУРУҲИ

Кўриб турганиздек бу гуруҳда Франция терма жамоаси етакчилик қилмоқда. Ўтказилган уч ўйинда францияликлар 3та ғалабага эришиб бир марта дуранг ўйнаган. Бугун Франция сафарда гуруҳ аутсайдери Люсембургга қарши ўйин ўтказади. Люксембург ҳисобида фақатгина битта очко бор.

Иккинчи ўринда бораётган Голландия Болгария майдонига сафар уюштиради. Мазкур баҳс қизиқарли ўтишини тахмин қилиш мумкин. Чунки Болгария агар ғалабага эришса 4-ўриндан 2-ўринга кўтарилиб олиши мумкин. Швеция – Беларус ўйинида ҳам жамоалар фақат ғалаба учун майдонга чиқиши табиий. Чунки Беларус агар яна очко йўқотадиган бўлса, гуруҳда қолиб кетиш эҳтимоли янада ошади. Швеция очко йўқотадиган бўлса, тўртинчи ўринга тушиб кетиши ҳам мумкин.

25 МАРТ

ШВЕЦИЯ – БЕЛАРУС

БОЛГАРИЯ – ГОЛЛАНДИЯ

ЛЮКСЕМБУРГ – ФРАНЦИЯ

------------------------------------------------------------ 

«В» ГУРУҲИ

Бу гуруҳда Андоррани инобатга олмаганда, деярли барча жамоаларнинг имконияти бор.

Ҳозирча Швейцария мазкур гуруҳда йўқотишларсиз келмоқда. Португалия терма жамоаси эса битта учрашувда мағлубиятга учраган.

Бугун Португалия Венгрияга қарши ўйнаса, Швейцария ўз майдонида Латвияни қабул қилади. Гуруҳдаги учинчи баҳс Андорра ҳамда Фарер ороллари терма жамоаси ўртасида кечади.

25 МАРТ

АНДОРРА – ФАРЕР ОРОЛЛАРИ

ШВЕЙЦАРИЯ – ЛАТВИЯ

ПОРТУГАЛИЯ – ВЕНГРИЯ

------------------------------------------------------------ 

«Н» ГУРУҲИ

Бугунги ўйинлар ичида марказий мақомидаги баҳс айнан шу гуруҳда бўлиб ўтади. Чунки гуруҳ етакчилари Белгия ҳамда Греция ўзаро баҳсда майдонга тушишади.

Мазкур тургача Белгия умуман йўқотишларсиз келган. Греция эса битта баҳсда дурангга ўйнаган ва шунинг ҳисобига очколар сони 2тага кам. Лекин бугун бир очкога ўзиб кетиши ҳам мумкин.

Босния ва Герцеговина ўз майдонида умуман аутсайдер ҳисобланадиган Гибралтарни қабул қилса, учунчи баҳс бир хил – учтадан очко тўплаган Кипр ҳамда Эстония ўртасида бўлиб ўтади.

Мазкур гуруҳда Гибралтар терма жамоаси умуман очко ишламаган.

25 МАРТ

КИПР – ЭСТОНИЯ

БОСНИЯ ГЕРЦЕГОВИНА – ГИБРАЛТАР

БЕЛГИЯ – ГРЕЦИЯ


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz